/* Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ВАКИЛЛИГИ

Кун ҳикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."

ЎЗБЕКИСТОН
МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
ВАКИЛЛИГИ

Кун ҳикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."



Қидирмоқ!

Вилоятимиз масжидлари: «Лоҳутий» жоме масжиди


Имом хатиб: Умиркулов Ўткир Отақулович

 

Самарқанд шаҳар Лоҳутий махалласида жойлашган масжид, мазкур маҳалла номи билан юритилиб, Лоҳутий масжиди деб номланган.

 

Биринчи бўлиб ўртадаги бино 1955-йиллар клуб деб қурилиб, фаолият кўрсатиб келган. 1988-1989-йиллар мазкур бинонинг чап томонидан яна шу мақсадда қўшимча иморат ҳашар йўли билан ташкил этилган. 1992-йиллар эса унинг ўнг томондан Лоҳутий маҳалласида яшовчи тадбиркор Арслон Назаров томонидан тикувчилик цехи мақсадида яна қўшимча бино қурилган бўлиб, иморатнинг усти ёпилиши билан номаълум сабабларга кўра шу ҳолида қолиб кетади. Масжид асосий ташкилотчиларидан бири бўлмиш Жалилов Амриддин бобонинг айтишича, масжидда биринчи бўлиб 1989-йил 15-декабрдан бошлаб намоз ўқишни бошлаганлар.

 

Юқорида қайд этиб ўтилган биноларнинг барчаси 2007-йилда давлат кадастридан ўтказилган бўлиб, хозирда масжид сифатида фаолият кўрсатиб келаяпди. 

 

Мустақилликдан кейин марҳум Махмудов Абдусалом, Жўраев Хамроқул, Омонов Сайфулло, Жалилов Амриддин, Ахмедов Абдулхамид каби отахонларнинг ҳаракатлари билан  масжидни давлат рўйхатидан ўтказилган. 2012 йилдан буён масжидда миллий меъморлик услубида минора, дарвоза, дарчалар қурилди. Шунингдек 2013 йили масжид тахоратхонаси замон талаблари асосида кенг ва шинам ҳолатда қурилиб, ишга туширилди.

 

 

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Самарқанд шаҳар Лоҳутий махалла, Лоҳутий кўча, 113-а уй