/* Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ВАКИЛЛИГИ

Кун ҳикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."

ЎЗБЕКИСТОН
МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
ВАКИЛЛИГИ

Кун ҳикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."



Қидирмоқ!

Вилоятимиз масжидлари: "Қўшбаққоли" жоме масжиди


Имом-хатиб: Рустамов Жобир Сабирович Имом ноиби: Боходиров Мухиддин Кучкарович Имом ноиби: Бахриев Отабек Аманиллаевич

 

“Қўшбаққоли” жоме масжиди 1996 йил ҳашар йўли билан қурилди ва 1998 йилдан расмий масжид сифатида фаолиятини бошлади.

2010-2015 йиллар давомида эса масжидда кўплаб бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Жумладан асосий хонақонинг икки ёнидан иккита гумбазли хонақо бунёд этилди. Ҳовлининг шимолий қисмида эса айвон ва таҳоратхона жойлашган.

Масжиднинг "Қўшбаққоли" деб номланишига сабаб, бу масжид жойлашган маҳалла номи билан боғлиқдир. Маҳалла ҳам айнан шу ном билан номланади. Маҳалла оқсоқолларининг айтишичи, дастлаб бу ерга иккита баққол-савдогар кўчиб келган ва шунга биноан қўшбаққол деб ном олган.

Сўнги йилларда масжидда қатор қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилди. 2017-2018 йиллар давомида масжид хонақоси тўлиқ таъмирлаб чиқилди, замон талаблари асосида, барча қулайликларга эга таҳоратхона қуриб, фойдаланишга топширилди.

Масжид атрофдаги еттита маҳалла ва таълим муассасаларига хизмат кўрсатиб келмоқда.

 

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Самарқанд шаҳар, Т.Зеҳний кўчаси, 25 уйда