/* Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ВАКИЛЛИГИ

Кун ҳикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."

ЎЗБЕКИСТОН
МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
ВАКИЛЛИГИ

Кун ҳикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."



Қидирмоқ!

Вилоятимиз масжидлари: "Хўжа Нисбатдор" жоме масжиди


Имом-хатиб: Бобохонов Бобохон Хакимович. Имом ноиби: Пулатов Муҳаммадихон Султонмаҳмудович.

 

Самарқанд шаҳрининг катта Сўзангарон кўчасидан ўрин олган ушбу масжид  қурилишининг ўзига хослиги билан ажралиб туради. “Хўжа Нисбатдор” жоме масжиди Самарқанд гавҳари кўҳна “Регистон” мажмуасига яқин, унинг жанубий тарафида маҳаллалар орасида жойлашган.

Бинонинг деворлари пишиқ ғишт ва ганчдан ишланган бўлиб, ичидаги ва айвондаги меҳроблар нафис меъморчилик санъати билан ишланган. Бағдодий эшиклари 1919 йилда ясалган ва унда Қуръони Каримдан оятлар ва суралар  ёзилган. Бино деворининг шимолий – ғарбий бурчагида, айрим одамларнинг айтишича, Хўжа Нисбатдорнинг қабри  жойлашган бўлиб, у суфа ва панжара билан ўраб қўйилган.  Масжид айнан шу инсоннинг номи билан юритилади.

Қадоқларнинг ҳар бири вассажуфт шаклида қурилиб меъморий безаклари ва ранги бир-биридан фарқ қилади. Бинонинг ўрта қисмидаги устунлар ўймакорлик санъати билан бажарилган. Масжиднинг мехроби унинг жанубий девори ўрта қисмида қурилиб пештоқида Қуръондан оятлар жуда нафис харфлар билан ёзилган. Масжид айвонида токчалар ва безатилган девор қисми унинг чиройига чирой қўшади. Айвоннинг жанубий қисми пештоқида масжиднинг қурилиши санаси шеърий шажар усулида бажарилган бўлиб, унинг 1893- йилда қурилганлигини билдиради.

Сўнги йилларда масжидда қатор бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Асосий бинонинг ён томонидаги айвон ўрнига жуда чиройли ва шинам қўшимча хонақо қурилиб, устига гумбаз ўрнатилди. Пештоқли ўймакор дарвоза ўрнатилди.

 

 

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Манзили: Самарқанд шаҳри, Сўзангарон маҳалласи, Сўзангарон кўчаси, 165-уй