/* Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ВАКИЛЛИГИ

Кун ҳикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."

ЎЗБЕКИСТОН
МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
ВАКИЛЛИГИ

Кун ҳикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."



Қидирмоқ!

Вилоятимиз масжидлари: «Руҳобод» жоме масжиди


Имом хатиб: Амиров Тўлқин Баратович Имом ноиби: Набиев Амрулло Муталлибович

 

“Руҳобод” жоме масжиди Самарқанд шаҳрининг Гўри Амир мақбараси ҳудудида, “Руҳобод” мақбараси ва мадрасаси бинолари ёнида жойлашган. Масжид биноси икки томони пешайвон ва хонақоҳдан иборат. Баъзи манбаларда кўрсатилишича ҳозирги масжид ўрнида олдиндан масжид бўлган, сўнг ушбу масжид қайтадан бино қилинган.

Руҳобод мажозий ном бўлиб, аслида Шайх Бурҳониддин Соғаржийга атаб қурилган мақбарадир. Соғарж эса қадимги Самарқанд яқинидаги шаҳарлардан бирининг номи ҳисобланади. Бу Шайх Бурхониддиннинг ушбу шаҳарда таваллуд топганлигини билдиради.

Ҳозирги масжид биносидаги битикда у ҳижрий-қамарий 1325-йил қайтадан бино қилингани кўрсатилган. Бу эса милодий 1903 йилга тўғри келади. Олдинги масжид биноси Мирзо Улуғбек даврида қурилган деган фикрлар манбаларда келтирилган. “Руҳободмасжидида толиблар ва мударрислар ўзларининг ибодатларини қилиб келганлар. Собиқ шўролар даврида масжид биноси кутубхона, маданият уйи сифатида фаолият кўрсатган. Мустақиллик шарофати билан қонуний фаолият қилувчи масжид сифатида мусулмонларга қайтариб берилган. Масжид тарихий обида сифатида давлат ҳимоясида туради.

Амир  Темур ҳазратларининг 650 йиллиги муносабати билан масжид биноси ва нақш-нигорлари қайтадан таъмирдан чиқарилган.

                                                     

                                             

 

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Масжид манзили: Самарқанд шаҳар, Қизилюлдуз кўчаси 1 уй