Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Ҳадислар

ТАҲОРАТНИНГ ФАЗЛИ

 
 

بَابُ فَضْلِ الوُضُوءِ ، وَالغُرُّ المُحَجَّلُونَ مِنْ آثَارِ الوُضُوءِ

4-БОБ.

ТАҲОРАТНИНГ ФАЗЛИ ВА ТАҲОРАТ АСАРИДАН ПЕШОНА ВА ОЁҚ-ҚЎЛЛАРИДАН ОППОҚ НУР ТАРАЛИБ ТУРАДИГАНЛАР ҲАҚИДА

حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ بُكَيْرٍ، قَالَ حَدَّثَنَا اللَّيْثُ، عَنْ خَالِدٍ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ أَبِي هِلاَلٍ، عَنْ نُعَيْمٍ الْمُجْمِرِ، قَالَ رَقِيتُ مَعَ أَبِي هُرَيْرَةَ عَلَى ظَهْرِ الْمَسْجِدِ، فَتَوَضَّأَ فَقَالَ إِنِّي سَمِعْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ ‏ "‏ إِنَّ أُمَّتِي يُدْعَوْنَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ غُرًّا مُحَجَّلِينَ مِنْ آثَارِ الْوُضُوءِ، فَمَنِ اسْتَطَاعَ مِنْكُمْ أَنْ يُطِيلَ غُرَّتَهُ فَلْيَفْعَلْ ‏"

Нуъайм Мужмирдан ривоят қилинади:

“Абу Ҳурайра билан масжид тепасига чиқдим. У таҳорат қилди ва бундай деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Менинг умматим қиёмат куни таҳоратнинг асаридан пешона ва оёқ-қўларидан оппоқ нур таралиб турган ҳолларида чиқарилади. Сизлардан ким нурини узайтиришга қодир бўлса, шуни қилсин”, деганларини эшитганман”.

(Олтин силсила” туркумидаги “Саҳиҳул Бухорий” 1-китобидан)


Киритилган вақти: 08/10/2019 16:23;   Кўрилганлиги: 86
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/islam/hadiths/tahoratning-fazli
Чоп этилган вақт: 21/11/2019 02:54
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг