Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Ҳадислар

“Олтин силсила” туркумидан ҳадислар.АЗОН КИТОБИ

 
 

١٥- كتاب الاذان

10.АЗОН КИТОБИ

١- باب بدء الأذان

1-БОБ

АЗОН (АЙТИШ)НИНГ БОШЛАНИШИ

وقوله عز وجل: (وإذا ناديتم إلى الصلاة اتخذوها هزؤا ولعبا ذلك بأنهم قوم لا يعقلون) وقوله: (إذا نودي للصلاة من يوم الجمعة)

Аллоҳ азза ва жалланинг “Агар намозга азон айтсангиз, улар уни мазах  ва ўйин қилишади. Бу уларнинг ақл юритмайдиган қавмлигидандир” (Моида сураси, 58-оят) ва “...Жума куни, намозга азон айтилган пайтда ...” (Жума сураси, 9-оят) деган сўзи.

603 .حدثنا عمران بن ميسرة حدثنا عبد الوارث حدثنا خالد الحذاء عن أبي قلابة عن أنس بن مالك قال ذكروا النار والناقوس فذكروا اليهود والنصارى فأمر بلال أن يشفع الأذان وأن يوتر الإقامة

  1. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“(Намозга чақириш учун) олов (ёқиш) ва занг (чалиш)ни айтишган эди, “Яҳудий ва насронийларники”, дейишди. Шунда Билол азонни жуфт, иқомани тоқ айтишга буюрилди”.

Изоҳ: Ҳанафий мазҳабига кўра, иқома калималари ҳам азон калималари каби жуфт айтилади. Фақат иқомада “қод қоматис-солату” калимаси қўшимча қилинади. Ҳанафийлар Абу Маҳзура, Билол, Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳум каби саҳобалардан Байҳақий, Термизий, Таҳовий ва бошқалар ривоят қилган ҳадисларни ҳужжат қилиб олишган.

(Олтин силсила” туркумидаги “Саҳиҳул Бухорий” 1-китобидан)

 (Давоми бор...)


Киритилган вақти: 11/09/2019 16:45;   Кўрилганлиги: 308
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/islam/hadiths/oltin-silsila-turkumidan-hadislarazon-kitobi
Чоп этилган вақт: 02/04/2020 03:39
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг