Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Ҳадислар

“Олтин силсила” туркумидан ҳадислар. НАМОЗ КИТОБИ.

 
 

٨ – كتاب الصلاة

                                                                                         8.НАМОЗ КИТОБИ

١-باب كَيْفَ فُرِضَتْ الصَّلَاةُ فِي الْإِسْرَاءِ

1-БОБ

ИСРО КЕЧАСИДА НАМОЗ ҚАНДАЙ ФАРЗ ҚИЛИНГАН?

وَقَالَ ابْنُ عَبَّاسٍ حَدَّثَنِي أَبُو سُفْيَانَ فِي حَدِيثِ هِرَقْلَ فَقَالَ يَأْمُرُنَا يَعْنِي النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِالصَّلَاةِ وَالصِّدْقِ وَالْعَفَافِ

         Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: “Абу Суфён менга Ҳирақл ҳақида сўзлаб беришича, “У – Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни назарда тутмоқда – бизни намозга, ростгўйликка ва иффатга буюрмоқда...” деган экан.

 

٣٤٩ - حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ بُكَيْرٍ قَالَ حَدَّثَنَا اللَّيْثُ عَنْ يُونُسَ عَنْ ابْنِ شِهَابٍ عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ قَالَ كَانَ أَبُو ذَرٍّ يُحَدِّثُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ فُرِجَ عَنْ سَقْفِ بَيْتِي وَأَنَا بِمَكَّةَ فَنَزَلَ جِبْرِيلُ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَفَرَجَ صَدْرِي ثُمَّ غَسَلَهُ بِمَاءِ زَمْزَمَ ثُمَّ جَاءَ بِطَسْتٍ مِنْ ذَهَبٍ مُمْتَلِئٍ حِكْمَةً وَإِيمَانًا فَأَفْرَغَهُ فِي صَدْرِي ثُمَّ أَطْبَقَهُ ثُمَّ أَخَذَ بِيَدِي فَعَرَجَ بِي إِلَى السَّمَاءِ الدُّنْيَا فَلَمَّا جِئْتُ إِلَى السَّمَاءِ الدُّنْيَا قَالَ جِبْرِيلُ لِخَازِنِ السَّمَاءِ افْتَحْ قَالَ مَنْ هَذَا قَالَ هَذَا جِبْرِيلُ قَالَ هَلْ مَعَكَ أَحَدٌ قَالَ نَعَمْ مَعِي مُحَمَّدٌ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ أُرْسِلَ إِلَيْهِ قَالَ نَعَمْ فَلَمَّا فَتَحَ عَلَوْنَا السَّمَاءَ الدُّنْيَا فَإِذَا رَجُلٌ قَاعِدٌ عَلَى يَمِينِهِ أَسْوِدَةٌ وَعَلَى يَسَارِهِ أَسْوِدَةٌ إِذَا نَظَرَ قِبَلَ يَمِينِهِ ضَحِكَ وَإِذَا نَظَرَ قِبَلَ يَسَارِهِ بَكَى فَقَالَ مَرْحَبًا بِالنَّبِيِّ الصَّالِحِ وَالِابْنِ الصَّالِحِ قُلْتُ لِجِبْرِيلَ مَنْ هَذَا قَال هَذَا آدَمُ وَهَذِهِ الْأَسْوِدَةُ عَنْ يَمِينِهِ وَشِمَالِهِ نَسَمُ بَنِيهِ فَأَهْلُ الْيَمِينِ مِنْهُمْ أَهْلُ الْجَنَّةِ وَالْأَسْوِدَةُ الَّتِي عَنْ شِمَالِهِ أَهْلُ النَّارِ فَإِذَا نَظَرَ عَنْ يَمِينِهِ ضَحِكَ وَإِذَا نَظَرَ قِبَلَ شِمَالِهِ بَكَى حَتَّى عَرَجَ بِي إِلَى السَّمَاءِ الثَّانِيَةِ فَقَالَ لِخَازِنِهَا افْتَحْ فَقَالَ لَهُ خَازِنِهَا مِثْلَ مَا قَالَ الْأَوَّلُ فَفَتَحَ قَالَ أَنَسٌ فَذَكَرَ أَنَّهُ وَجَدَ فِي السَّمَوَاتِ آدَمَ وَإِدْرِيسَ وَمُوسَى وَعِيسَى وَإِبْرَاهِيمَ صَلَوَاتُ اللَّهِ عَلَيْهِمْ وَلَمْ يُثْبِتْ كَيْفَ مَنَازِلُهُمْ غَيْرَ أَنَّهُ ذَكَرَ أَنَّهُ وَجَدَ آدَمَ فِي السَّمَاءِ الدُّنْيَا وَإِبْرَاهِيمَ فِي السَّمَاءِ السَّادِسَةِ قَالَ أَنَسٌ فَلَمَّا مَرَّ جِبْرِيلُ بِالنَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِإِدْرِيسَ قَالَ مَرْحَبًا بِالنَّبِيِّ الصَّالِحِ وَالْأَخِ الصَّالِحِ فَقُلْتُ مَنْ هَذَا قَالَ هَذَا إِدْرِيسُ ثُمَّ مَرَرْتُ بِمُوسَى فَقَالَ مَرْحَبًا بِالنَّبِيِّ الصَّالِحِ وَالْأَخِ الصَّالِحِ قُلْتُ مَنْ هَذَا قَالَ هَذَا مُوسَى ثُمَّ مَرَرْتُ بِعِيسَى فَقَالَ مَرْحَبًا بِالْأَخِ الصَّالِحِ وَالنَّبِيِّ الصَّالِحِ قُلْتُ مَنْ هَذَا قَالَ هَذَا عِيسَى ثُمَّ مَرَرْتُ بِإِبْرَاهِيمَ فَقَالَ مَرْحَبًا بِالنَّبِيِّ الصَّالِحِ وَالِابْنِ الصَّالِحِ قُلْتُ مَنْ هَذَا قَالَ هَذَا إِبْرَاهِيمُ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ ابْنُ شِهَابٍ فَأَخْبَرَنِي ابْنُ حَزْمٍ أَنَّ ابْنَ عَبَّاسٍ وَأَبَا حَبَّةَ الْأَنْصَارِيَّ كَانَا يَقُولَانِ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ثُمَّ عُرِجَ بِي حَتَّى ظَهَرْتُ لِمُسْتَوَى أَسْمَعُ فِيهِ صَرِيفَ الْأَقْلَامِ قَالَ ابْنُ حَزْمٍ وَأَنَسُ بْنُ مَالِكٍ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَفَرَضَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ عَلَى أُمَّتِي خَمْسِينَ صَلَاةً فَرَجَعْتُ بِذَلِكَ حَتَّى مَرَرْتُ عَلَى مُوسَى فَقَالَ مَا فَرَضَ اللَّهُ لَكَ عَلَى أُمَّتِكَ قُلْتُ فَرَضَ خَمْسِينَ صَلَاةً قَالَ فَارْجِعْ إِلَى رَبِّكَ فَإِنَّ أُمَّتَكَ لَا تُطِيقُ ذَلِكَ فَرَاجَعْتُ فَوَضَعَ شَطْرَهَا فَرَجَعْتُ إِلَى مُوسَى قُلْتُ وَضَعَ شَطْرَهَا فَقَالَ رَاجِعْ رَبَّكَ فَإِنَّ أُمَّتَكَ لَا تُطِيقُ فَرَاجَعْتُ فَوَضَعَ شَطْرَهَا فَرَجَعْتُ إِلَيْهِ فَقَالَ ارْجِعْ إِلَى رَبِّكَ فَإِنَّ أُمَّتَكَ لَا تُطِيقُ ذَلِكَ فَرَاجَعْتُهُ فَقَالَ هِيَ خَمْسٌ وَهِيَ خَمْسُونَ لَا يُبَدَّلُ الْقَوْلُ لَدَيَّ فَرَجَعْتُ إِلَى مُوسَى فَقَالَ رَاجِعْ رَبَّكَ فَقُلْتُ اسْتَحْيَيْتُ مِنْ رَبِّي ثُمَّ انْطَلَقَ بِي حَتَّى انْتَهَى بِي إِلَى سِدْرَةِ الْمُنْتَهَى وَغَشِيَهَا أَلْوَانٌ لَا أَدْرِي مَا هِيَ ثُمَّ أُدْخِلْتُ الْجَنَّةَ فَإِذَا فِيهَا حَبَايِلُ اللُّؤْلُؤِ وَإِذَا تُرَابُهَا الْمِسْكُ.

  1. Ибн Шиҳоб Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

“Абу Зарр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ваалламнинг бундай деганларини сўзлаб берар эди: “Мен Маккада эканимда уйимнинг шифти очилди. Шунда Жаброил тушиб, кўксимни ёрди, сўнг уни замзам суви билан ювди. Кейин ҳикмат ва иймон тўла бир олтин тос келтириб, уни кўксим ичига қўйди, сўнг ёпди. Сўнгра қўлимдан тутиб, мени дунё осмонига олиб чиқди. Дунё осмонига етиб келганимда, Жаброил осмон қўриқчисига” “Оч!” деди.

         “Ким бу?” деди.

         “Бу Жаброил”, деди.

“Сен билан бирга бирортаси борми?” деди.

“Ҳа, мен билан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бор”, деди.

“Унга (Исро учун) элчи юборилдими?” деди.

“Ҳа”, деди.

У очгач, дунё осмонига кўтарилдик. Қарасак, бир киши ўтирган экан. Унинг ўнг томонида оломон, чап томонида ҳам оломон бор эди. У ўнг томонига қараганда кулар, сўл томонга қараганда эса йиғлар эди. “Марҳабо, солиҳ Набий, солиҳ ўғил!” деди. Жаброилга: Бу ким?” дедим. “Бу Одамдир. Унинг ўнг ва чап томонидаги оломон зурриётларининг руҳларидир. Уларнинг ўнг томонидагилари жаннат аҳли, чап томонидаги олмон эса дўзах аҳлидир. Шу боис ўнг томонига қараганда кулади, сўл томонига қараганда йиғлайди”, деди.

Ниҳоят, мени иккинчи осмонга олиб чиқди ва унинг қўриқчисига: “Оч!” деди. Қўриқчи унга олдингиси айтган сўзларни айтди ва очди”.

Анас розияллоҳу анҳу айтади: “У (Абу Зарр) осмонларда у зот Одам, Идрис, Мусо, Ийсо ва Иброҳим салаватуллоҳи алайҳимларини кўрганларини айти-ю, уларнинг манзиллари қандайлигини аниқ айтмади. Бироқ у Одамни дунё осмонида ва Иброҳимни олтинчи осмонда кўрганларини зикр қилди”.

Анас розияллоҳу анҳу айтади: Жаброил Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни Идрис олдидан олиб ўтганида, у:

“Марҳабо, солиҳ Набий, солиҳ биродар!” деди.

(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар)

“Бу ким?” дедим.

“Бу Идрис!” деди (Жаброил). Кейин Мусонинг олдидан ўтдим.

“Марҳабо, солиҳ Набий, солиҳ биродар!” деди.

“Бу ким?” дедим.

“Бу Мусо!” деди (Жаброил). Кейин Ийсонинг олдидан ўтдим.

“Марҳабо, солиҳ биродар, солиҳ Набий!” деди.

“Бу ким?” дедим.

“Бу Ийсо!” деди (Жаброил). Кейин Иброҳимнинг олдидан ўтдим.

“Марҳабо, солиҳ Набий, солиҳ ўғил!” деди.

Бу ким?” дедим.

“Бу Иброҳим соллаллоҳу алайҳи васаллам!” деди (Жаброил)”.

Ибн Шиҳоб айтади: “Менга Ибн Ҳазмхабар қилдики, Ибн Аббос ва Абу Ҳабба Ансорий бундай дейишар эди: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кейин шундай бир баландликка кўтарилдимки, у ерда қаламларнинг қитирлашини эшитар эдим”, деганлар”.

Ибн Ҳазм ва Анас ибн Моликлар айтадилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Шунда Аллоҳ умматимга ээлик (вақт) намозни фарз қилди. Мен шу билан қайтдим. Мусонинг олдидан ўтаётганимда: “Аллоҳ умматинга нимани фарз қилди?” деди.  “Эллик (вақт) намозни фарз қилди”, дедим. “Роббинг ҳузурига қайтиб бор, чунки умматинг бунга тоқат қилаолмайди”, деди.

Шунда мурожаат қилган эдим (Аллоҳ) яримини кечди. Мусонинг олдига қайтиб келиб: “Яримини кечди” дедим. “Роббинга мурожаат қил, чунки умматинг бунга тоқат қила олмайди” деди.

Шунда мурожаат қилган эдим (Аллоҳ) яримини кечди. Кейин унинг (Мусонинг) олдига қайтиб келдим. “Роббинга мурожаат қил, чунки умматинг бунга тоқат қила олмайди” деди.

Хуллса, яна мурожаат қилган эдим, (Аллоҳ) “Булар ўзи бешта, аммо (савобда) элликтадир!” Менинг ҳузуримда сўз ўзгартирилмас!” деди. Мусонинг олдига қайтиб келдим. “Роббинга мурожаат қил!” деди. “Роббимдан ҳаё қилдим”, дедим.

Кейин (Жаброил) мени олиб юриб, ниҳоят, Сидратул Мунтаҳога етказди. Уни мен билмайдиган ранг ўраб олган эди. Сўнгра жаннатга киритилдим. Қарасам, унда марварид гумбазлар бор экан, тупроғи эса мушк экан”

Изоҳ: Сидратул мунтаҳо – луғатда “ниҳоя дарахти”, “чегара дарахти” деган маъголарни англатади. Ҳадисда таърифланишича, у бутасимон дарахт бўлиб, чавандоз бир неча ўн йил от чоптирса ҳам, унинг сояси тугамайди. Унинг “ниҳоя” деб номланишига сабаб шуки, барча махлуқотнинг илми ўша жойгача етади, ундан у ёғида нима борлигини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Фаришталар ҳам ундан у ёғига ўта олмайдилар. Бу ҳам ғайбга таалуқли нарсалардан бўлиб, у ҳақда оят ва ҳадисларда келган маълумотлар билан кифояланиш лозим. Унинг кайфияти ва бошқа жиҳатлари Аллоҳнинг Ўзигагина маълум бўлиб, инсон ақлу идрокидан устундир.

 

(Олтин силсила” туркумидаги “Саҳиҳул Бухорий” 1-китобидан)

 (Давоми бор...)


Киритилган вақти: 10/09/2019 16:52;   Кўрилганлиги: 25
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/islam/hadiths/oltin-silsila-turkumidan-hadislar-namoz-kitobi
Чоп этилган вақт: 20/09/2019 00:59
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг