Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Ҳадислар

“Олтин силсила” туркумидан ҳадислар. ИЛМ КИТОБИ

 
 

“Олтин силсила” туркумидан ҳадислар

٣- كِتابُ العِلمِ

  1. ИЛМ КИТОБИ

١- باب فضل العلم

1-БОБ.

ИЛМНИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА

وقول الله تعالى يَرْفَعِ الله الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا العِلْمَ دَرَجَاتٍ وَالله بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ وقوله عز وجل رَّبِّ زِدْنِي عِلْمًا

.Аллоҳ таолонинг сўзи: “Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни, хусусан, илмга берилганларнинг даражаларини кўтарур. Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир (Мужодала сураси, 11-оят).

У Зот азза ва жалланинг сўзи: “Роббим, илмимни зиёда қилгин” (Тоҳа сураси, 114-оят).

٢-باب: مَنْ سُئِلَ علمًا وهو مشتغلٌ في حديثهِ، فأتمَّ الحديثَ ثم أجابَ السائلَ

2-БОБ

СЎЗГА МАШҒУЛЛИГИДА ИЛМДАН СЎРАЛСА, СЎЗИНИ ТАМОМЛАБ, КЕЙИН СЎРОВЧИГА ЖАВОБ БЕРИШ ҲАҚИДА

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ سِنَانٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا فُلَيْحٌ ح. وَحَدَّثَنِي إِبْرَاهِيمُ بْنُ الْمُنْذِرِ، قَالَ: حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ فُلَيْحِ، قَالَ: حَدَّثَنِي أَبي، قَالَ: حَدَّثَنِي هِلاَلُ بْنُ عَلِيٍّ، عَنْ عَطَاءِ بْنِ يَسَارٍ، عَنْ أَبي هُرَيْرَةَ، قَالَ: بَيْنَمَا النَّبيُّ - صلى الله عليه وسلم - فِي مَجْلِسٍ يُحَدِّثُ الْقَوْمَ، جَاءَهُ أَعْرَابيٌّ فَقَالَ: مَتَى السَّاعَةُ؟ فَمَضَى رَسُولُ اللَّهِ - صلى الله عليه وسلم - يُحَدِّثُ، فَقَالَ بَعْضُ الْقَوْمِ: سَمِعَ مَا قَالَ، فَكَرِهَ مَا قَالَ. وَقَالَ بَعْضُهُمْ: بَلْ لَمْ يَسْمَعْ. حَتَّى إِذَا قَضَى حَدِيثَهُ، قَالَ: "أَيْنَ -أُرَاهُ- السَّائِلُ عَنِ السَّاعَةِ". قَالَ: هَا أَنَا يَا رَسُولَ اللَّهِ، قَالَ: "فإِذَا ضُيِّعَتِ الأَمَانَةُ، فَانْتَظِرِ السَّاعَةَ". قَالَ: كَيْفَ إِضَاعَتُهَا؟ قَالَ: "إِذَا وُسِّدَ الأَمْرُ إِلَى غَيْرِ أَهْلِهِ، فَانْتَظِرِ السَّاعَةَ".

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир мажлисда одамларга ҳадис айтаётганларида бир аъробий келиб: “Соат (Қиёмат) қачон?” - деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларида давом этавердилар. Баъзи одамлар: “У зот унинг гапларини эшитдилар-у, гапини ёқтирмадилар”, дейишди, баъзилар эса: "Йўқ, эшитмадилар", дейишди. У зот сўзларини тугатгач: “Қиёмат ҳақида сўраган –менимча, шундай дедилар - қани? - дедилар.  “Мана мен, эй Аллоҳнинг  Расули!” - деди. “Қачон омонат зое қилинса, қиёматни кутавер!” дедилар. “Уни  Зое қилиш қандай бўлади?” – деди. “Қачон иш ўз аҳлидан бошқасига топширилса, қиёматни кутавер!” дедилар”.

(Олтин силсила” туркумидаги “Саҳиҳул Бухорий” 1-китобидан)

 (Давоми бор...)


Киритилган вақти: 06/09/2019 16:39;   Кўрилганлиги: 24
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/islam/hadiths/oltin-silsila-turkumidan-hadislar-ilm-kitobi
Чоп этилган вақт: 20/09/2019 00:56
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг