Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Ҳадислар

“Олтин силсила” туркумидаги ҳадислардан

 
 

“Олтин силсила” туркумидаги ҳадислардан

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

١- كتاب بدء الوحي

1. ВАҲИЙНИНГ БОШЛАНИШИ КИТОБИ

قَالَ الشَّيْخُ الْإِمَامُ الْحَافِظُ أَبُو عَبْدِ اللَّهِ مُحَمَّدُ بْنُ إِسْمَاعِيلَ بْنِ إِبْرَاهِيمَ بْنِ الْمُغِيرَةِ الْبُخَارِيُّ رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى آمِينَ.

Шайх, имом, ҳофиз Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра Бухорий – Аллоҳ таоло у кишини раҳмат қилсин, омин – айтадилар:

١-بَابٌ كَيْفَ كَانَ بَدْءُ الْوَحْيِ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

 وَقَوْلُ اللَّهِ جَلَّ ذِكْرُهُ: (إِنَّا أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ كَمَا أَوْحَيْنَا إِلَى نُوحٍ وَالنَّبِيِّينَ مِنْ بَعْدِهِ)

1-БОБ

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА ВАҲИЙНИНГ БОШЛАНИШИ ҚАНДАЙ БЎЛГАН? АЛЛОҲ ЖАЛЛА ЗИКРУҲУНИНГ “АЛБАТТА, БИЗ СЕНГА НУҲ ВА УНДАН КЕЙИНГИ НАБИЙЛАРГА ВАҲИЙ ЮБОРГАНИМИЗДЕК, ВАҲИЙ ЮБОРДИК” ДЕГАН СЎЗИ.


حَدَّثَنَا الْحُمَيْدِيُّ عَبْدُ اللَّهِ بْنُ الزُّبَيْرِ قَالَ: حَدَّثَنَا سُفْيَانُ قَالَ: حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ سَعِيدٍ الْأَنْصَارِيُّ قَالَ: أَخْبَرَنِي مُحَمَّدُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ التَّيْمِيُّ أَنَّهُ سَمِعَ عَلْقَمَةَ بْنَ وَقَّاصٍ اللَّيْثِيَّ يَقُولُ سَمِعْتُ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَلَى الْمِنْبَرِ قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: "إِنَّمَا الْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ وَإِنَّمَا لِكُلِّ امْرِئٍ مَا نَوَى فَمَنْ كَانَتْ هِجْرَتُهُ إِلَى دُنْيَا يُصِيبُهَا أَوْ إِلَى امْرَأَةٍ يَنْكِحُهَا فَهِجْرَتُهُ إِلَى مَا هَاجَرَ إِلَيْهِ"

1. Алқама ибн Ваққос айтади:

“Умар ибн Хаттоб минбарда туриб шундай деганини эшитдим:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Амаллар фақат ниятларга кўрадир. Ҳар кимга ният қилганигина бўлади. Кимнинг ҳижрати эришадиган дунёси учун ёки никоҳлаб оладиган аёли учун бўлса, демак, унинг ҳижрати ўша ҳижрат қилган нарсаси учундир” деганларини эшитганман”.

 

 (Олтин силсила” туркумидаги “Саҳиҳул Бухорий” 1-китобидан)

 

(Давоми бор...)


Киритилган вақти: 04/09/2019 16:02;   Кўрилганлиги: 400
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/islam/hadiths/oltin-silsila-turkumidagi-hadislardan
Чоп этилган вақт: 04/06/2020 07:29
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг