Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Ҳадислар

1.ВАҲИЙНИНГ БОШЛАНИШИ КИТОБИ. 2-БОБ

 
 

2-БОБ

٢-باب

2-БОБ

٢- حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ يُوسُفَ قَالَ أَخْبَرَنَا مَالِكٌ عَنْ هِشَامِ بْنِ عُرْوَةَ عَنْ أَبِيهِ عَنْ عَائِشَةَ أُمِّ الْمُؤْمِنِينَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَنَّ الْحَارِثَ بْنَ هِشَامٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ سَأَلَ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ كَيْفَ يَأْتِيكَ الْوَحْيُ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَحْيَانًا يَأْتِينِي مِثْلَ صَلْصَلَةِ الْجَرَسِ وَهُوَ أَشَدُّهُ عَلَيَّ فَيُفْصَمُ عَنِّي وَقَدْ وَعَيْتُ عَنْهُ مَا قَالَ وَأَحْيَانًا يَتَمَثَّلُ لِي الْمَلَكُ رَجُلًا فَيُكَلِّمُنِي فَأَعِي مَا يَقُولُ قَالَتْ عَائِشَةُ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا وَلَقَدْ رَأَيْتُهُ يَنْزِلُ عَلَيْهِ الْوَحْيُ فِي الْيَوْمِ الشَّدِيدِ الْبَرْدِ فَيَفْصِمُ عَنْهُ وَإِنَّ جَبِينَهُ لَيَتَفَصَّدُ عَرَقًا

    1. Мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

    “Ҳорис ибн Ҳишом розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Эй Аллоҳнинг Расули, сизга ваҳий қандай келади?” деб сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аҳёнда менга қўнғироқдек жаранги каби келади, шуниси менга энг оғиридир. Сўнг мендан кетади, мен эса айтганларини ундан сингдириб олган бўламан. Аҳёнда фаришта менга инсон қиёфасида кўриниб сўзлайди, шунда айтаётганини сингдириб оламан”, дедилар”

    Оиша розияллоҳу анҳо: “Дарҳақиқат, у зотга қаттиқ совуқ кунда ваҳий нозил бўлаётганини, сўнг у зот кетганида пешоналаридан тер оқаётганини кўрганман”.

(Олтин силсила” туркумидаги “Саҳиҳул Бухорий” 1-китобидан)

 (Давоми бор...)


Киритилган вақти: 12/09/2019 15:03;   Кўрилганлиги: 257
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/islam/hadiths/1vahiyning-boshlanishi-kitobi-2-bob
Чоп этилган вақт: 02/04/2020 04:51
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг