Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Қуръон оятлари

Бугуннинг ояти каримаси ва ҳадиси шарифи

 
 

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Ояти карима:

“Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинг. Ўзаро низо қилманг, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч қувватингиз кетади. Ва сабр қилинг. Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар биландир.”. ал-Анфол сураси 111-оят.

Ғалаба омилларидан бири – Аллоҳга ва унинг расулига итоат қилиш бўлиб, у нафақат уруш майдонидаги, балки барча соҳалардаги ғалаба ва муваффақиятларнинг асосий гаровидир. Маълумки, урушда қўмондонликка итоат катта аҳамиятга эга. Бу оддий бандаларга итоат ҳақидаги гап. Энди оламларнинг яратгувчиси ва тадбирини қилгувчисига, у зотнинг танлаб олган охирги Пайғамбари Муҳаммадга (с.а.в.) бўладиган итоат қанчалар улуғ эканини, қанчалик муваффақиятлар гарови эканини ўзимиз билиб олаверишимиз керак.. (Тафсири Ҳилолдан)

Ҳадиси Шариф:

Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайи васаллам: «Ким бирор касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса, бир нидо қилувчи: «Яхши инсон бўлдинг, юришинг ҳам яхши бўлди ва жаннатдан ўзинг учун жой тайёрлаб қўйдинг», деб нидо қилади», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.


Киритилган вақти: 03/10/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 2072
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/islam/ayahs/bugunning-oyati-karimasi-va-hadisi-sharifi
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 05:51
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг