Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Қуръон оятлари

“Бақара” сурасининг 17-ояти тафсири

 
 

بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

مَثَلُهُمْ كَمَثَلِ الَّذِي اسْتَوْقَدَ نَارًا فَلَمَّا أَضَاءَتْ مَا حَوْلَهُ ذَهَبَ اللَّهُ بِنُورِهِمْ وَتَرَكَهُمْ فِي ظُلُمَاتٍ لَّا يُبْصِرُونَ (17)

  1. Улар ўт ёққан ва у энди атрофини ёритганида, Аллоҳ нурларини кетказиб, қоронғи зулматларда қолдирган кишиларга ўхшарлар. Улар кўрмаслар.

Ушбу ояти карима мунофиқларнинг сифатларини зарбулмасал усулида янада аниқлаштирмоқда. Мисол шулки, бир одам олов ёқди. Ёққан олови энди атрофини ёритган пайтда Аллоҳ таоло у оловнинг нурини кетказиб, ўт ёққан киши яна қоронғи зулматлар ичида қолди. Ҳақиқатан ҳам, мунофиқлар кофирларнинг зидди ўлароқ, аввал бошдан Ислом даъватини эшитдилар. Ислом-иймон калималарини нутқ қилдилар, ҳатто яхшигина қулоқ осдилар, “Иймон келтирдик”, дедилар, ибодат ҳам қилдилар. Кейин эса ҳаммасини ташлаб, инкор қилиб, куфр, нифоқ, шак-шубҳа зулматларида қолиб кетдилар.

 

(“Тафсири Ҳилол” китобидан)

   Давоми бор...


Киритилган вақти: 12/09/2019 15:00;   Кўрилганлиги: 355
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/islam/ayahs/baqara-surasining-17-oyati-tafsiri
Чоп этилган вақт: 05/07/2020 01:28
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг