Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Қуръон оятлари

“Бақара” сурасининг 15-ояти тафсири

 
 

بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

اللَّهُ يَسْتَهْزِئُ بِهِمْ وَيَمُدُّهُمْ فِي طُغْيَانِهِمْ يَعْمَهُونَ (15) 

  1. Аллоҳ уларни истеҳзо қиладир ва туғёнларида тентираган ҳолларида қўйиб берадир

Аслида истеҳзо, макр-ҳийла каби ишларни Аллоҳга нисбат бериб бўлмайди. Булар бандаларнинг сифатлари, уларнинг ишлари. Бинобарин, оятдаги “истеҳзо қиладир” иборасини “истеҳзоларининг жазосини беради”, деб тушуниш лозим.

Улар шунча гуноҳларни қилсалар ҳам, Аллоҳ таоло уларни тек қўйиб қўяди, балки ҳар қанча гуноҳ қилсалар ҳам, уларга берадиган неъматини зиёда қилиб қўяверади. Улар эса туғёнларида давом этадилар. Натижада аламли азобга дучор бўлишлари учун далил ва ҳужжат кўпаяди. Охири бориб, икки дунё бадбахтлигига учрайдилар.

 

(“Тафсири Ҳилол” китобидан)

   Давоми бор...


Киритилган вақти: 10/09/2019 15:25;   Кўрилганлиги: 19
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/islam/ayahs/baqara-surasining-15-oyati-tafsiri
Чоп этилган вақт: 20/09/2019 00:57
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг