Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Қуръон оятлари

“Бақара” сурасининг 14-ояти тафсири

 
 

بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

وَإِذَا لَقُواْ الَّذِينَ آمَنُواْ قَالُواْ آمَنَّا وَإِذَا خَلَوْاْ إِلَى شَيَاطِينِهِمْ قَالُواْ إِنَّا مَعَكْمْ إِنَّمَا نَحْنُ مُسْتَهْزِؤُونَ (14)

  1. Қачон иймон келтирганларни учратсалар: Иймон келтирдик, – дерлар, шайтонлари билан холи қолганларида эса: Албатта, биз сизлар биланмиз, биз истеҳзо қиляпмиз, холос, – дерлар. 

Ушбу оятдан билинадики, мунофиқлар иккиюзламачи, қўрқоқ ҳам бўлишади. Мўминларнинг даврасига кириб қолсалар, “Биз ҳам мўмин-мусулмонмиз, отам фалончи эди, бобом писмадончи эди, мен дин учун у қилдим, бу қилдим, келажакда яна кўп ишлар қилмоқчиман”, – деб кўкракка урадилар. Бор имкониятларини ишга солиб, мўминларнинг ишончини қозонишга уринадилар. Аммо дилларидаги ҳақиқатни айтишга қўрқоқлик қиладилар. Ўз тоифасига – шайтонларига йўлиққанда эса аслини ошкор этадилар: уларнинг таъна-дашномларини кутмасданоқ, “Аслида биз сизлар билан биргамиз, мўминлар билан учрашганимизнинг боиси эса уларни бир масхара қилиш эди”, – дейишади.

Мунофиқлар “Мўминларнинг устидан куляпмиз”, – дейишади-ю, лекин ўзларининг ҳолларидан хабарлари йўқ. Чунки ким кимнинг устидан кулиши кераклигини Аллоҳнинг Ўзи яхши билади.

 

(“Тафсири Ҳилол” китобидан)

   Давоми бор...


Киритилган вақти: 09/09/2019 16:54;   Кўрилганлиги: 1544
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/islam/ayahs/baqara-surasining-14-oyati-tafsiri
Чоп этилган вақт: 18/04/2024 12:02
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг