Қуръон оятлари

“Бақара” сурасининг 21-22-оятлари тафсири

بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

يَا أَيُّهَا النَّاسُ اعْبُدُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُمْ وَالَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ (21)

  1. Эй одамлар, сизларни ва сиздан олдингиларни яратган Роббингизга ибодат қилинг. Шоядки, тақво қилсангиз.

Ушбу оятда умумбашарга қарата нидо этилмоқдаки, сизларни яратган тарбиякунандаларингиз – улуғ Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизларни яратишда У ягона бўлган. Энди ёлғиз Ўзига ибодат қилишингизга ҳақлидир. Ибодатдан мақсад – шоядки, тақводор бўлсаларингиз.

 

“Бақара” сурасининг 18-20-оятлари тафсири

بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

صُمٌّ بُكْمٌ عُمْيٌ فَهُمْ لاَ يَرْجِعُونَ (18)

  1. Улар кар, соқов, кўрдирлар. Бас, улар қайтмаслар. 

Ўзларидан ўтган мунофиқлик оқибатида улар яхшиликни эшитмайдиган кар, гапира олмайдиган соқов ва кўрмайдиган кўр бўлиб қолганлар. Энди улар нифоқ йўлидан қайтмайдилар.

 

“Бақара” сурасининг 17-ояти тафсири

بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

مَثَلُهُمْ كَمَثَلِ الَّذِي اسْتَوْقَدَ نَارًا فَلَمَّا أَضَاءَتْ مَا حَوْلَهُ ذَهَبَ اللَّهُ بِنُورِهِمْ وَتَرَكَهُمْ فِي ظُلُمَاتٍ لَّا يُبْصِرُونَ (17)

  1. Улар ўт ёққан ва у энди атрофини ёритганида, Аллоҳ нурларини кетказиб, қоронғи зулматларда қолдирган кишиларга ўхшарлар. Улар кўрмаслар.

 

“Бақара” сурасининг 16-ояти тафсири

بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

أُولَٰئِكَ الَّذِينَ اشْتَرَوُا الضَّلَالَةَ بِالْهُدَىٰ فَمَا رَبِحَت تِّجَارَتُهُمْ وَمَا كَانُوا مُهْتَدِينَ (16)

  1. Ана ўшалар залолатни ҳидоятга сотиб олганлардир. Бас, тижоратлари фойда келтирмади ҳамда ҳидоят топганлардан бўлмадилар”.

 

“Бақара” сурасининг 15-ояти тафсири

بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

اللَّهُ يَسْتَهْزِئُ بِهِمْ وَيَمُدُّهُمْ فِي طُغْيَانِهِمْ يَعْمَهُونَ (15) 

  1. Аллоҳ уларни истеҳзо қиладир ва туғёнларида тентираган ҳолларида қўйиб берадир

 

“Бақара” сурасининг 14-ояти тафсири

بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

وَإِذَا لَقُواْ الَّذِينَ آمَنُواْ قَالُواْ آمَنَّا وَإِذَا خَلَوْاْ إِلَى شَيَاطِينِهِمْ قَالُواْ إِنَّا مَعَكْمْ إِنَّمَا نَحْنُ مُسْتَهْزِؤُونَ (14)

  1. Қачон иймон келтирганларни учратсалар: Иймон келтирдик, – дерлар, шайтонлари билан холи қолганларида эса: Албатта, биз сизлар биланмиз, биз истеҳзо қиляпмиз, холос, – дерлар. 

 

“Бақара” сурасининг 13-ояти тафсири

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ آمِنُواْ كَمَا آمَنَ النَّاسُ قَالُواْ أَنُؤْمِنُ كَمَا آمَنَ السُّفَهَاء أَلا إِنَّهُمْ هُمُ السُّفَهَاء وَلَكِن لاَّ يَعْلَمُونَ (13)

  1. Ва агар уларга: Одамлар иймон келтирганидек, иймон келтиринглар, – дейилса, Эси пастлар иймон келтирганидек, иймон келтирамизми? – дерлар. Огоҳ бўлингки, албатта, улар – ўзлари эси пастлардир, лекин билмаслар.

 

“Бақара” сурасининг 10-12-оятлари тафсири

“Бақара” сурасининг 10-12-оятлари тафсири

 بِسْمِ ٱللّٰهِ ٱلرَّحْمٰنِ ٱلرَّحِيمِ 

فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٌ فَزَادَهُمُ اللَّهُ مَرَضًا ۖ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ بِمَا كَانُوا يَكْذِبُونَ (10)

10.Қалбларида касал бор. Аллоҳ касалларини зиёда қилди. Ва ёлғон гапирганлари учун уларга аламли азоб бор.

 

“Бақара” сурасининг 8-9-оятлари тафсири

 بِسْمِ ٱللّٰهِ ٱلرَّحْمٰنِ ٱلرَّحِيمِ

وَمِنَ النَّاسِ مَن يَقُولُ آمَنَّا بِاللّهِ وَبِالْيَوْمِ الآخِرِ وَمَا هُم بِمُؤْمِنِينَ 

8. Ва одамлардан Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик, дейдиганлари бор. Ҳолбуки, улар мўмин эмаслар.

 

“Бақара” сурасининг 6-7-оятлари тафсири

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

“Бақара” сурасининг 6-7-оятлари тафсири

Юқоридаги оятларда Қуръон ҳидоятига сазовор бўлиш учун сабаб бўладиган тақводорлик сифатлари баён этилган бўлса, келаси оятларда уларнинг зидди бўлмиш ҳидоятдан наф олмайдиган осийларнинг сифатлари зикр қилинади:

 

“Бақара” сурасининг 3-5-оятлари тафсири

“Бақара” сурасининг 3-5-оятлари тафсири

  بِسْمِ اللَّهِ  الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ 

 (3) الَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِالْغَيْبِ وَيُقِيمُونَ الصَّلَاةَ وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنفِقُونَ 

3. Улар ғайбга иймон келтирурлар, намозни тўкис ўқирлар ва Биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар.

Ушбу оятда Қуръон ҳидоятидан баҳраманд бўла оладиган тақводорларнинг сифатларидан учтаси саналган:

Биринчиси – “ғайбга иймон келтирурлар”.

 

“Бақара” сурасининг тафсири

“Бақара” сурасининг тафсири

Мадинада нозил бўлган 286 оятдан иборат.

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

(1) الـم 

 

“Фотиҳа” сурасининг тафсири

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

 “Фотиҳа” сураси

Маккада нозил бўлган, 7 оятдан иборат.

Бу суранинг бир неча номи бўлиб, шулардан бири “Фотиҳа”, яъни  “очувчи” деганидир. Чунки Қуръони Карим ушбу сура ила очилади. Фотиҳа сураси жуда ҳам фазилатли сура бўлиб, бу ҳақда бир қанча ривоятлар келтирилган.

 

Қуръони Карим дарслари (1-қисм). "Улуми Қуръон"нинг таърифи

«Улум» калимаси «илм» сўзининг кўплик шакли бўлиб, «Улуми Қуръон» бирикмасининг сўзма-сўз таржимаси «Қуръон илмлари» деган маънони билдиради. Бундан «Улуми Қуръон» Қуръони Карим билан боғлиқ бўлган илмларни ўз ичига олишини англаб оламиз.

 

Қуръоний дуолар: Роббим, мен ўзимнинг илмим бўлмаган нарсани сендан сўрамоқдан паноҳ тилайман

Нуҳ (алайҳиссалом)нинг ўзи билмаган нарса ҳақида бир сўз айтиб, сўнгра афсус қилиб, жоҳиллар қаторига қўшилиб қолишидан қўрқиб қилган дуолари:

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг