ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ВАКИЛЛИГИ

Кун хикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."

ЎЗБЕКИСТОН
МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
ВАКИЛЛИГИ

Кун хикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."



Қидирмоқ!

Ёшлар мисоли бир ниҳолдир

Мақола кўрилди: 117
Сана: 29.12.2017

Муаллиф: Ғофуров Толибжон


 

Ёшлар ҳамма даврларда, ҳамма замонларда жамиятнинг энг асосий куч ва бўғини сифатида қаралган. Моддий ва маънавий ҳаётнинг барча жабҳасидаги жараёнлар жамиятнинг ёшлар қатлами кўмагида амалга оширилган. Биз уларга бугун қандай тарбия берсак, улғайганларидан сўнг шундай муомала кўрамиз.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 октябрь куни мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда ҳаётимизда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган таълим-тарбия тизими ҳақида гапирганда, Абдулла Авлоний бобомизнинг доно фикрларини такрор ва такрор айтишга тўғри келади: таълим-тарбия – биз учун ҳаёт-мамот масаласидир, деди Президентимиз. Қайси соҳани олмайлик, биз замонавий етук кадрларни тарбияламасдан туриб бирор-бир ўзгаришга, фаровон ҳаётга эриша олмаймиз. Яна юртбошимиз айтдиларки инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда олади. Ана шу далилнинг ўзи болаларимизнинг етук ва баркамол шахс бўлиб вояга етишида ёшларимизга катта аҳамият беришимиз зарурлигини яққол кўрсатиб турибди.

Ёшлар мисоли бир ниҳолдир, биз уларни қайси томонга бурсак, шу томонга қараб ўсади. Ёки тиргак тираб тўғри қилиб ўстирсак, тўғри йўлни топишларига тарбия воситасида сабабчи бўламиз. Шундай экан, бу масъулиятли ишда беэътибор бўлмаслигимиз лозим. Аммо кўпчилик фарзанд тарбиясига жиддий эътибор қилмаяпти. Фарзандларини телевизор «тарбияламоқда». Телевизор орқали эса ғарб тарбияламоқда. Улар бизнинг дину диёнатимизга, урфу одатларимизга, миллийлигимизга мутлақо тўғри келмайдиган ҳаётларидан олиб фильм, мультфилм ва сериаллар ишлаб чиқармоқда. Миялари гўёки ёзилмаган ҳамда ёзишга шай бўлган хотира картаси каби бўлган фарзандларимиз ойнаи жаҳон орқали мазкур фильм, мултьфильмларни томоша қилмоқда. Бугун мультфилмлар ҳақида тўхталмоқчимиз. Ҳозирги кунда болажонларимиз севиб томоша қиладиган мультфильмларнинг деярли кўпчилиги Ғарбда ишлаб чиқарилган. Уларнинг аксарияти бизнинг болаларимиз онгини заҳарлашдан бошқага хизмат қилмайди.

Албатта, тан олиш керак, ибратли воқеалар ёритиб берилган, тарбиявий аҳамиятга эга ўзимизнинг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган мультфильмлар ҳам бор. Аммо улар жуда кам. Шунинг учун бугун сўз юритаётганимиз динимизга урф-одат, қадриятларимизга монанд келмайдиган ғарб мультфильмлари ҳақида. Энди асосий саволга жавоб изласак, ғарб мультфильмларининг нимаси ёмон?

- Мультфильмларни асосан жажжи кичкинтойлардан тортиб вояга етмаган ўсмирлар кўрар экан, мультфильм мавзуси бу ёшдагилар учун тарбиявий        аҳамиятга эга ҳаётий воқеалар ҳақида бўлиши лозим. Аксарият ғарб мультфилмларининг мавзуси севги-муҳаббат, даҳшат ва урушлар ҳақида. Вояга етмаган болаларнинг беғубор онгига бу каби ғояларни сингдириш, албатта, яхши эмас.

- Мультфильмлардаги дин билан боғлиқ тушунча ва ибодатлар. Баъзида мультфильмларда ғайридин қаҳрамонларнинг ибодатлари масалан, оловга сиғиниш, турли «маъбуд»лардан ёрдам сўраш кабилар намойиш этилади. Исломий эътиқоддаги ақидавий масалалар, масалан, дунёнинг яралиши, бошқарилиши ва шунга ўхшашларда ўзларининг ботил тушунчаларини ҳам намойиш қиладилар. Бундай         нарсаларни кўриш ёш авлод учун жуда зарарлидир. Улар кўрган нарсасига ишонишади, онгига сингдириб олишади. Натижада, шунга амал қилишга ўтишади.

-  Мультфильмлардаги фаҳш ҳолатлар. Мультфильмнинг мавзуси севги – муҳаббат ҳақида бўлгандан кейин бу каби ҳолатлар кўп учрайди. Ҳозирги Ғарб мультфильмларида катта ёшдаги кишилар ҳам кўришга уяладиган лавҳалар бор. Масалан, мультфильмда малика сеҳрланган бўлади, шаҳзода ёки баъзи ҳолларда камбағал, аммо мард жасур йигит турли хавфу хатарларни енгиб ўтиб, маликадан бўса олгач, сеҳр кучини йўқотади ва улар биргаликда бахтли ҳаёт кечирадилар. Хўш, бунинг нимаси бизнинг динимизга, урф-одатларимизга тўғри келади?! Шундай шаҳвоний ҳис туйғуларга қаратилган мультфильм қаҳрамонларини кўриб улғайган бола келажакда ким бўлади?

- Мультфильмлардаги даҳшатли саҳналар. Бу ҳам        мультфильмларда учраб турувчи ҳолат. Муьтфильмдаги    ваҳший саҳналар намойиши,        турли қўрқитувчи кадрларни кўриб бола аввалига қўрқади. Агар шундай мультфильмлар кўришда давом этаверса, раҳмдиллик ҳисси йўқолиб қаҳри қаттиқ бўлиб қолади. Шундай экан, бу каби «сифатли» мультфильмларни ҳам болажонларимиздан йироқ қилишимиз лозим.

Юқорида Ғарб мультфильмларининг бизнинг динимиз, қадриятларимизга тўғри келмайдиган бир қанча жиҳатларини кўриб чиқдик. Хўш, бу каби мультфильмларни кўришга лойиқ бирор жойи қолдими? Менимча, йўқ. Биз болаларимизга динимиз, урфу одатларимизга мос келувчи, тарбиявий аҳамиятга эга мультфильмлар кўрсатишимиз керак. Улар нимани кўраётганини назорат қилишимиз зарур. Тўғри, биз истагандек мультфильмлар жуда  кам.  Аммо, Аллоҳга  шукур, диёримизда ўзимизнинг динимиз, қадриятларимизга мос келувчи мультфильмлар ишлаб чиқарилмоқда. Бу дегани улар тарбияни ҳаммасини Телевизордан олсин дегани емас, биз ота-оналар фарзандларимизга гўзал тарбиячи бўлишимиз шарт. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Имом Муслим ривоят қилган ҳадисларида: “Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинглар”, - деб марҳамат қилган эдилар.

 Аллоҳ ҳамма ёшларимизни юксак маьнавиятли қилсин.

Изоҳлар