Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тазкия

Аллоҳ бандаларига Меҳрибондир

 
 

Расули акрам саллоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар.

“Аллоҳ бир кимсага беш нарсани бердими, унга яна беш нарсани тайёрлаб қўйган бўлади:

Расули акрам саллоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар.

“Аллоҳ бир кимсага беш нарсани бердими, унга яна беш нарсани тайёрлаб қўйган бўлади:

- Бир кишига шукр қилишни насиб этган бўлса, унга (неъматининг) янада зиёдасини ҳам тайёрлаган бўлади;

- Дуо қилишни насиб этганми, дуосининг қабулини тайёрлаб қўйибди;
- Истиғфор айтишни берган бўлса, мағфират (кечириш)ни тайёрлаган бўлади;
- Тавбани берибдими, қабулини ҳам тайёрлабди;
- Садақа беришни насиб этган бўлса, қабул этилишини ҳам ҳозирлаб қўйган” (Табароний ривояти).

Олимларнинг кўпчилиги айтади: “Тафаккур беш хилдир ва улардан беш нарса юзага келади:

  • Аллоҳнинг оятларини тафаккур қилиш- бундан тавҳид ва собит имон юзага келади;
  • Аллоҳ бахш этган неъматларни тафаккур қилиш- бундан муҳаббат (илоҳий ишқ) юзага келади;
  • Аллоҳнинг ваъдасини тафаккур қилиш- бундан рағбат пайдо бўлади;
  • Аллоҳнинг қайтариғини (илоҳий таҳдидни) тафаккур қилиш- бундан ҳайбат (Аллоҳдан қўрқув) пайдо бўлади;
  • Аллоҳнинг шунча фазлу эҳсонига қарамай, бандаликни адо этишдаги камчиликларини тафаккур қилиш- бундан ҳаё юзага келади.

Алижон ЯҚУБОВ - Иштихон туман бош имом хатиби         

 


Киритилган вақти: 02/12/2019 13:57;   Кўрилганлиги: 1406
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/tazkiyah/alloh-bandalariga-mehribondir
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 13:41
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг