Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Жамият

Заҳри қотил (ман қилинган ичимликлар)

 
 

Азиз ака-укалар, илоҳий, азалий бир қоида мавжуд: “Ким ўзини бу дунёнинг ҳаром лаззатларидан тийса, Аллоҳ таоло унга бу дунёда иймон ҳаловатини, ибодат лаззатини ва қолган ҳалол роҳатларни насиб қилади ва охиратда эса унга абадий лаззатларни муяссар қилади.

Булар зино, маст қилувчи ичимликлар ичиш, бировнинг устидан масхаралаб кулиш, ақлни шоширадиган ва инсонни бўшаштирадиган моддаларни истеъмол қилиш. Бу ишлар инсониятга зарар бўлгани учун Парвардигори олам буларни барчасини ҳаром қилган. Салим ибн Абдуллоҳ у отасидан у киши Расулуллоҳ с.а.в.дан ривоят қилган ҳадисда шундай марҳамат қилинади:

Ҳар бир маст қилгувчи хамрдир. Ҳар бир хамр ҳаромдир

Нима нарса инсонни маст қилса, ақлини кетказса у ҳаром бўлади. Спиртли ичимликми, гиёҳвандлик махсулотларими ёки бирор моддаларни ҳидлаб маст бўладими барибир ҳаммаси ҳаром. Ибн Умар р.а. Расулуллоҳ с.а.в.дан ривоят қилади:

Ҳар бир маст қилувчи нарса хоҳ у кўп бўлсин, хоҳ у озгина бўлсин барбир ҳам ҳаром

Мен озгина ичаман маст қилмайди ёки озгина истеъмол қиламан дейишлик тўғри келмайди. Мана Расулуллоҳ с.а.в. шариат ҳаддини, чегарасини бизларга билдириб қўймоқдалар. У озми кўпми ҳаммаси бир ҳукмда.

Расулуллоҳ с.а.в. ҳар бир маст қилувчи ва бўшаштирувчидан қайтардилар

Пайғамбаримиз с.а.в.нинг мўъжизалари ушбу ҳадис шариф билан маълум бўлмоқда. “ҳар бир бўшаштирувчи” деганларида ҳозирги тил билан айтилганда наркотик моддаларининг алоҳида васфидир. Чунки бундай вабо, яъни наркотик моддалари ибтидоси, бошланиши ҳижрий ХХ асрлардан бошланган. Фиқҳий китобларимизда ана ўша асрдан бошлаб, бу хилдаги масалалар кириб келган.

СИГАРЕТ

Расули Акрам с.а.в. бизларни бундай иллатларга нисбатан қандай йўл тутмоқлигимизни барчамизга буюриб дейдилар:

Сиздан ким ёмон – мункар қайтарилган ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин, агар бунга қодир бўлмаса, тили билан ўзгартирсин, агар унга ҳам қодир бўлмаса, дили билан, ана ўша иймоннинг заифлигидандир

Мана шу ўринда, азизлар, наркотик моддалари бўлмасада бўшаштирадиган бир иллат ҳақида эслатиб ўтсак. Бу ҳам бўлса нос ва сигарет. Халқ табобатида тамакининг барча турлари, шунингдек, носни ҳам гиёҳванд моддалари туркумига киритилади. Фақат улар озми-кўпми кучсизроқ ҳисобланади.

Сигарет ва нос чекилишининг сабаблари:

1. Тақлидан – ҳар бир чекувчи отанинг аксарият фарзандлари чекувчи бўлади. Нима учун? Чунки бола ота-онасини ўзи учун идеал шахс, мукаммал тимсол, намунали шахс деб билади. Тезроқ катта бўлиши учун фарзанд ўз ота-оналарининг қиладиган ҳар бир ишларига тақлид қилади. Сигарет чекса, сигарет чекади, нос чекса, нос чекади, сўкса, сўкади.

Набий с.а.в. марҳамат қилиб шундай дейдилар: “Аллоҳ таоло кимнинг халқини ва хулқини, яъни суратини ва сийратини гўзал қилган бўлса, уни дўзах оловида ёқмайди”.

Бошқа ҳадисда еса: “Яхшилик қилишда ўғлига ёрдам берган отани Аллоҳ таоло ўз раҳматига олади”.

2. Асабни тинчлантириш учун – тўғри нос ва сигарет бўшаштирувчи хислати мавжуд, аммо бу чекиш мумкин дегани эмас. Мусулмон нима нарса билан тинчланишини Худои таборак ва таоло Қуръонда зикр қилган:

У мўминлар, қалблари Аллоҳнинг зикри билан тинчланадиган зотлардир. Билингки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур ва таскин топар” (раьд сураси 27-оят)

3. Ўртоқлари орасидан ажралмаслик учун – кўпинча ўспиринлар ўзларининг атрофидагиларга яхши кўриншлари учун, жоҳил ошналари уни ҳам ўз давраларига қўшиб олишлари учун мана шундай қабиҳ ишга қўл урадилар. Расулуллоҳ с.а.в. шундай дедилар: “Киши ўзининг яхши кўргани билан бирга бўлади

Ҳазрати Махтумқулининг бир ҳажвий байтлари бор чилимкаш ҳақида:

Қўлингни торт бундай ноҳақ талошдан

Пулинг куяр, ичинг ёнар бу ишдан

Эрта қорнинг тўлдирарлар оташдан

Захми чиқмас, қолар жонда, чилимкаш.

Икки дунё яхшилик йўқ эгрига

Эркак бўлсанг, қадам қўйғил тўғрига

Бенамозга, ғийбатчига, ўғрига

Йўлдош бўлар ёвуз кунда чилимкаш.

Махтумқули, Мавлом жондан яқиндир

Чилим аччиқ тутун, тан бир заминдир

Иймон бир қушдир-у, гавда бир индир

Қуш турмагай бузуқ инда, чилимкаш

Мусулмончилигимиз бизларни покликка, тоза-озодаликка чақиради ва бировга озор бермасликка ундайди.

Азизлар бу дунёда ҳаммамиз ўткинчи еканимизни бизларга берилган умрга хиёнат қилайлик!

Манбалар асосида тайёрланди


Киритилган вақти: 28/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1986
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/society/zahri-qotil-man-qilingan-ichimliklar
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 18:39
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг