Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Жамият

Тилимиз бизни азиз ёки хор қилади

 
 

Ҳар куни, ҳар онда тилимиздан чиқадиган сўзлар бизни азиз ёки хор қилиши мумкин. Оилаларнинг бахтли бўлиши, мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатларнинг ўрнатилиши - тилдан чиқаётган ширин сўзлар сабабидандир. Бугунги кунда кўп оилаларнинг  барбод бўлиб, тирик етимларнинг кўпайиши, ака-ука, қариндошлар бир-бири билан юз кўрмас бўлиб кетиши мана шу тиллардан шошқалоқлик билан чиққан сўзларнинг аччиқ мевасидир. Бир оғиз сўз билан диллар ором олса, бир оғиз сўз билан қалблар вайрон бўлади.

Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Одам боласи тонг оттирса, унинг аъзоларининг барчаси тилга: “Бизнинг ҳаққимизда Аллоҳдан қўрқ! Биз сенга боғлиқмиз. Тўғри бўлсанг, тўғримиз. Эгри бўлсанг, эгримиз”, дейдилар” (Термизий ривоят қилган).

Бир ҳаким зот шундай деган эди: “Ёлғончилик - хорлик, ростгўйлик эса азизликдир. Ёлғончилик дард, ростгуйлик эса даводир”.

Бу иккиси ҳам тилдан келади, шунинг учун айтишадики, Оқилнинг тили қалбида, аҳмоқнинг қалби оғзидадир. Азизлар, тилимиздан чиққан  ҳар бир сўзимиздан сўраламиз буни унутмаслигимиз лозим.

Алий розияллоҳу анҳу тилни шўндай таьрифлаганлар,                                                  Аллоҳу таоло тилни шунчалик мўстаҳкам қўрғон билан ўрадики, бирорта аъзо бунчалик мустаҳкам ҳибс қилинмаган.  Тилнинг олдида (ўттиз иккита) тиш саф тортган, тишлар ортида иккита лаб ёпилган,  ичкарида тилнинг усти кичик тилча билан қопланган, ундан ичкарида қалб турибди. Бас, Аллоҳдан қўрқ, бу маҳбусни ҳибсхонасидан бўшатиб юборма. Қачонки тилнинг ёмонлигидан сақланишга ишонч ҳосил қилсанг, ана ўша пайтда уни эркин қуйишинг мумкин, деганлар.

Ҳурматсизлик билан гапирган кишига, уятсизлик билан жавоб қайтарилади, бу ҳолат ҳаётимизда тез-тез учраб туради. Халқимизда, гапингни қисқа қил, саломат бўласан, узоқроқ уялишда бўл, ҳурматга сазовор бўласан, деган гап бор.   Кишининг тилидан чиқадиган сўзи қанча чиройли бўлса, эшитадиган инсони ҳам шунча чиройли бўлади. Айтган гапи кишининг ақлига, қилган иши унинг аслига далолат қилади. Қадрдоним, ҳар бир сўзнинг жавоби бор, ҳар бир чиройли амалнинг савоби, мукофати бор.  Ташлаб юбориладиган гапни гапирманг, қайтарилган ишни қилманг.                                      

Тилимиз яхшиликни ёймоқчи бўлгандагина унга эрк берсак, у бизни азиз қилади.

Абдулҳамид НОРБЕКОВ - Каттақўрғон шаҳар “Машраб”масжиди имом хатиби


Киритилган вақти: 01/11/2019 13:57;   Кўрилганлиги: 1122
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/society/tilimiz-bizni-aziz-yoki-xor-qiladi
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 17:56
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг