Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Жамият

Шукрнинг фазилати

 
 

Яратганимиз бизга сон-саноқсиз неъматларини мукаммал қилиб ато этган. Бу ҳақда Қуръони каримда ушбу оят нозил қилинган:

Сизларга барча зоҳирий ва ботиний (моддий ва маънавий) неъматларини комил берди” (Луқмон, 20). 

Ҳа, азизлар, бизни инсон қилиб яратиб, бутун борлиқни бизга бўйинсиндириб қўйган Роббимиз буюкдир. Тана аъзоларимиздаги неъматларни бир тафаккур қилиб кўрсак. Қўл-оёқларимиз - бу аъзоларимиз бизни фаол хизмат қилишимизда муҳим ҳисобланади. Яқинда бир қариндошимизни беморлиги туфайли зиёратига бордик. У киши инсульт касаллиги билан оғриган эди. Бир оёқ ва бир қўли ишламай қолган. Суҳбатлашиб ўтирдик. У кишининг орзуси, тезроқ оёққа туриш. Минг афсуски қўл-оёғимиз ишлаб турганда буни қадрига етмаймиз.

Меҳрибон Роббимиз Қуръони каримда шундай марҳамат қилади

 “Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, азобим шиддатлидир” (Иброҳим, 7).

Аллоҳнинг бизга ато этган неъматлари кўп, лекин уларнинг энг улуғлари бор. Бу ҳақда суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида шундай марҳамт қиладилар:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Икки неъмат борки, у ҳақда кишиларнинг кўпчилиги бебаҳра қолишади. Сиҳҳат-саломатлик ва бўш вақт”, дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

Неъматларни ўзимизда борида шукрини қилайлик. Қадрига етайлик, шундагина уни бизга берган Роббимиз рози бўлади ва уни яна зиёда қилади, иншааллоҳ.

Қўшработ туман “Қийқим” жоме масжиди имом хатиби Эрйигит Абдувоҳидов


Киритилган вақти: 03/03/2020 11:54;   Кўрилганлиги: 112
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/articles/society/shukrning-fazilati
Чоп этилган вақт: 04/06/2020 18:16
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг