Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Жамият

Садақанинг турлари

 
 

Садақанинг турлари кўп бўлиб, мусулмон инсон уни ғанимат билиши лозим.

      Йўлдан адашган инсонга тўғри йўл кўрсатиш садақадир. Йўлдаги азият берадиган нарсани олиб ташлаш садақадир. Тили дудуқ кишининг муроду-мақсадини баён қилиб бериш ҳам садақадир. Мусо алайҳиссаломнинг тилида дудуқлик бўлиб, тили тутилиб қолар эди. Аллоҳ таолодан бу дардни кетказишини сўраб дуо қилганида унинг дуосини мустажоб қилди. Бу дудуқлик Фиръавн ҳузурида чўғни танаввул қилиши асорати эди.

Ҳусайин розияллоҳу анҳунинг тилида ҳам дудуқлик бор эди. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ; “ Бу дудуқлик Ҳусайнга амакиси Мусодан мерос қолган”- дер эдилар.

     Ҳар бир тасбеҳ, таҳлил, такбирларики ундан садақани ният қилса, садақа савоби ёзилур.

     Киши биродарининг юзига табассум ила қараши садақадир. Дарахт ўтқазиш, экин экиш, улардан инсон ейдими, қуш ейдими, қурт-қумурсқа ейдими садақа ёзилур.

    Фойдали илм ўргатиш, ариқ қазиш, одамлар учун қудуқ қазиш, масжид бино қилиш, мусҳаф қолдириш, вафотидан кейин ортидан истиғфор айтадиган фарзанд қолдириш садақадир.

 (Имомзода Муҳаммад ибн Абу Бакр Самарқандийнинг “Ширъатул –ислом ила дарис-салом” китобидан).

Мансур Раббимов - Иштихон туман “Зарбанд” жоме масжиди имом хатиби     


Киритилган вақти: 13/12/2019 14:58;   Кўрилганлиги: 1341
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/society/sadaqaning-turlari
Чоп этилган вақт: 25/04/2024 05:30
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг