Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Жамият

Кийим – инсон зийнати

 
 

Инсон ўзининг ташқи кўриниши ва либоси билан гузал бўлишга ҳамиша ҳаракат қилади. Ҳар бир ҳалқнинг ўзига мос, миллатини билдириб турадиган кийимларига эга. Ҳозирги замонда кийимларнинг ҳалқаро андозалари ҳам ишлаб чиқилган бўлиб, буни “кийиниш маданияти” деб ҳам аташади. Кийимларга бағишланган кўргазмалар,фестиваллар ва танловлар ўтказилади.

Муқаддас Ислом динимизда муайян бир либос ёки кийим танланмаган. Ислом мамлакатлари ўзларининг иқлими ва шароитидан келиб чиққан ҳолда кийинишади. Динимизда кишиларни ажаблантирмайдиган, кибру ҳавога берилмайдиган даражада кийинишга ва тоза –озода бўлиб юришга тарғиб қилинади. Зеро, намознинг шартларидан бири, кийимни пок бўлишидир.

      Аёлларимиз эса ҳамиша ибо ҳаёни акс эттирадиган кийимларни кийишлари лозим. Кийинишда уларнинг юзи, икки қўл кафтидан бошқа жойлари уятли бўлганлиги учун, ўзларини бегона назардан тўсишлари буюрилган.

  Ҳозирги пайтда турли миллат ва маданият вакилларининг кийимларини кийиб юрган опа-сингиларимизни учратамиз. Бу кийимлар на динимизга ва на миллатимизга мос келмайди.             Йигитларимиз ҳам иссиқ кунлари бемалол ўз оилаларида, онаси ва сингилларини олдида калта беухшов кийимларни кийишлари кузатилмоқда. Бу ҳолатлар бизнинг одобимизга мутлақо зиддир.

   Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади; “ Эй одам болалари, Батахқиқ, сизларга авратларингизни тусадиган либос ва зийнат либосини туширдик. Тақво либоси – ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят(белги)ларидир. Шоядки, эслатма олсалар”. (26 оят).

Фуқоҳоларимиз кийим масаласи бўйича келган барча ҳужжат ва далилларни ўрганиб чиққандан кейин, қуйидаги хулосага келганлар:

1.Фарз.    Бу авратни беркитадиган ва иссиқ совуқни қайтарадиган кийимдир. У пахта ёки канопдан, ўта нафис билан ўта ёмонни ўртасида бўлиши керак.

  1. Мустаҳаб. Бу авратни тўсиб, зийнатни зоҳир қиладиган кийимдир.
  2. Мубоҳ. Бу жума, ҳайит ва одамлар жамланадиган кунлари ясаниш учун кийиладиган чиройли кийимлар.
  3. Макруҳ. Бу такаббурлик ва манманлик учун кийиладиган кийим.
  4. Ҳаром. Бу авратни тўсмайдиган ҳамда эркаклар учун шойи ипак кийимлардир.

Алижон Яқубов - Иштихон туман бош имом хатиби 


Киритилган вақти: 30/12/2019 13:40;   Кўрилганлиги: 299
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/articles/society/kiyim-inson-ziynati
Чоп этилган вақт: 13/07/2020 10:29
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг