Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Жамият

БУГУНГИ КУНДА ИСЛОҲОТЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИНИНГ ЎРНИ

 
 

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг АҚШга қилган сафарига муносабат

“Сўнгги йиллардаги ўзгаришлар натижасида ёши улуғ, кеса аёл ва эркаклардан диний идорамизга “Биз Қуръонни ўзидан ўқишни хоҳлаймиз, қаердан ўрганамиз” деган талаб тушди. Шунда ҳукуматга мурожаат қилиб, мадрасалар қошида пуллик курслар очилди. У жойда ўқиш муддати уч ой бўлиб, ўқиш жараёнида тажвид асосида Қуръони каримни ўқиш ва араб тили ҳарфларини ўрганадилар. Кейинги икки йил мобайнида 7 мингдан зиёд фуқаро Қуръон ўқиш таълимотига эга бўлдилар ҳамда уларга бу ҳақида сертификат берилди. Бу давомли бўлади. Бундан ташқари ўрта махсус диний маълумотга эга бўлган фуқаролар ўзларининг билимларини янада оширишлари учун ҳукумат қарори билан Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро, Сурхондарё вилоятларида фиқҳ, ақида, калом, тасаввуф, ҳадис мактаблари ташкил этилди”, деб айтди муфтий ҳазратлари.

Диний идора ҳукумат билан бирга ҳаракат қилиши натижасида 20 мингдан зиёд киши “қора рўйхат”дан бутунлай чиқариб юборилди. Энди уларга “Сен рўйхатдасан, нима қилаяпсан”, деган гаплар бўлмайди. Кузатув йўқ. Лекин бугун уларнинг олдига бораётганлар яхши ният билан, улардан ҳол сўраш учун бормоқда – “Нима камчилигингиз бор, қандай ёрдам қилайлик, ижтимоий кўмакка муҳтожмисиз?!”. Уларга иссиқхоналар қуриш, ишга жойлашиш, маҳалла билан аралашиб кетишга кўмак берилаяпти. Шуни улар баъзида нотўғри тушуниб қолишмоқда”, - деди Усмонхон Алимов.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг АҚШга сафари ва “Америка овози” нашрига берган интервьюлари бугунги кунда мамлакатмизда олиб борилаётган барча соҳадаги ислоҳотлар, хусусан диний соҳада амалга оширилаётган ишларни яна бир бор намоён этди. Ушбу ислоҳотларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ўрни ва хизматларини ҳамда бу борадаги ўз позициясини барчага маълум қилди.


Киритилган вақти: 27/05/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 1323
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/society/bugungi-kunda-islohotlarda-ozbekiston-musulmonlari-idorasining-orni
Чоп этилган вақт: 24/04/2024 20:43
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг