Жамият

Телеграмдаги пул тикиб ўйналадиган ўйинлар

Ҳозирги кунда баъзи телеграм каналларида айрим кишилар спорт ўйинлари, масалан футболда қайсидир жамоага пул тикиб, кимнинг пул тиккан жамоаси ютса, ўша одам нариги жамоага тикилган пулларни ҳам олиши билан боғлиқ ўйинлар эълон қилинмоқда. Бу каби нарсалар қимор ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда ғолиб мағлубдан бирор нарса оладиган ҳар бир ўйинга қимор дейилади.

 

ЎЙЛАМАСДАН СЎЙЛАМА!

Инсониятнинг асосий муомала қуроли тил бўлиб, барча муносабат ва мулоқотлар гаплашиш орқали амалга оширилади. Доно халқимизда тилга эҳтиёткор бўлиш, ҳар бир жумлани  ўйлаб сўйлаш, сўзлашиш маданияти ҳақида жуда кўп ибратли ҳикматлар бор.

 

Ён қўшним-жон қўшним

Инсоннинг яхши-ёмон кунида қўни-қўшни асқотади. Халқимизда “Узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшни яхши” деган нақл бор. Шунинг учун маҳалладаги барча йиғинларда иштирок этиш, маьрака ва маросимларда қатнашиш, беморлардан ҳол сўраш, муҳтожлардан хабар олиб туриш каби ишлар кишининг фазилатини оширади.

 

Меҳр-оқибатли бўлайлик

Қурони каримда Аллоҳ таолонинг шундай сўзлари бор:

Агар сизларга берган неъматимни санасангиз, санаб адоғига ета олмайсизлар” (Наҳл, 18).

 

Умр сабоқлари

Кеч куз, дарахтлар майин шитирлаб япроқлари секин секин тўкилмоқда. Катта йўлда тиниб тинчимас, сер шовқин машиналар қатнови анчагина хонадаги тинчликни бузиб, фикирни ўзига тортади. Исмоил анча кундан бери тоби йўқ, туман шифохонасида даволанмоқда. Унинг хонадош ҳамроҳлари анча ёши улуғ муйсафид кишилар. Энг улуғи эса Комил ота кўп нарсани бошдан кечирган, ҳаёт сўқмоқларини, ўнқир-чўнқир жойларини кўп босиб ўтган тажрибали инсон. Ҳар-ҳар замон бир гапириб маслаҳатини айтиб қўяди. Аслам бобо бу машиналар ҳеч тинчимас эканда, деб норози оҳанда гапириб хонадаги тинчликни бузди.

 

НЕЪМАТЛАРНИ ҚАДРИГА ЕТАЙЛИК

Жаннат макон юртимиз Ўзбекистон ҳар биримиз учун муқаддасдир. Шу юртда туғилдик, униб ўсдик, мусаффо осмон остида тинч-тотув яшамоқдамиз. Яратган зот Аллоҳ таоло неъматларини мўл-кўл қилиб бериб турибди. Ҳар бир неъматни қадрига етиб, уни исроф қилмасдан фойдалансак Аллоҳ неъматларини янада зиёда қилади. Қурони каримнинг “Наҳл” сураси, 114-оятида:

 

Ризқ талабида тўғри ҳаракат қилиш

Аллоҳ таоло айтади: “У (Аллоҳ) сизлар учун Ерни хокисор – бўйсунувчи қилиб қўйган Зотдир. Бас, сизлар у (Ер)нинг ҳар томонида юринглар ва У (Аллоҳ)нинг ризқ-рўзидан енглар! Ёлғиз Унинг ҳузурига қайтиш бордир” (Мулк, 15).

 

Ҳалоллик – икки дунё саодати

Рамозон кунлари эди. Хизмат юзасидан қўшни малҳалладаги тазияхонада эдим. Устозимиз Нуриддинхон Исломов ҳам тазия изҳор этгани ташриф буюрди. Шу жойда суҳбат асносида бир отахон узтоздан закот ва унинг ҳукмлари ҳақида савол сўради.

 

Сир ёпдинг имон топдинг

Ислом дини инсонларни ҳар тарафлама комил бўлишга чорлайди. Комил инсон ҳеч қачон бировни сирини очмайди. Ким бировни сирини очиб уни шарманда қилса гуноҳи азим қилган бўлади. Кўпинча икки киши ўртасида озгина келишмовчилик чиқса дарҳол бир бирини сирларини очиб шарманда қилишга тушади. Аввалам бор инсон ўз сирларини ҳар кимга айтмаслиги керак, сир эгасидан бошқага чиқдими сирлиги қолмайди. Амр ибн Оссдан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилган “Бировга сиримни айтсам, уни фош қилгани учун маломат қилмайман. Қандай ҳам уни маломат қилай? Ахир ўзим уни сиғдира олмадимку”. Демак, ўз ичингда сақлай олмай сирингни бировга айтдингми, у ҳам бировга айтса, сен ундан хафа бўлма. У ҳам сенга ўхшаган инсон. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ким сенга бир гап айтиб, атрофга аланглаб қўйса бу омонатдир”, деганлар. Чунки гап айтатуриб хавотирланган одам, гапимни бошқа биров эшитиб қолмасин, деган маъонда аланглаб қўйди. Демак, бу гап сир сақланиши лозим бўлади. Бу гапни сир сақламай бошқаларга айтган одам эса, хиёнаткордир.

 

ДЎСТ ТАНЛАШДА АДАШМАНГ

“Унвонул-баён” асарида “Дўстликни оловнинг ичида бўлса ҳам сақлагин. Сенинг дўстлигинга лойиқ бўлмаган кишининг йўлини очиқ қўй”, -деган ҳикмат келтирилган.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг