Жамият

Кийим – инсон зийнати

Инсон ўзининг ташқи кўриниши ва либоси билан гузал бўлишга ҳамиша ҳаракат қилади. Ҳар бир ҳалқнинг ўзига мос, миллатини билдириб турадиган кийимларига эга. Ҳозирги замонда кийимларнинг ҳалқаро андозалари ҳам ишлаб чиқилган бўлиб, буни “кийиниш маданияти” деб ҳам аташади. Кийимларга бағишланган кўргазмалар,фестиваллар ва танловлар ўтказилади.

 

Ҳаё имон белгиси

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу дейди: Кимда олти хил табиат жамланган бўлса, у жаҳаннамдан омон қолади, жаннатга тушади: Аллоҳни таниб, Унга итоат этса; шайтонни билиб, унга эргашмаса; ҳақни англаб, унга таслим бўлса; ботилни сезиб, ундан қочса; дунёни тушиниб, унга кўнгил бермаса; охиратни ўйлаб, унга ҳозир турса”.

 

Гиёҳвандлик-умр заволи

Ҳозирги кунда инсониятни ташвишга солаётган глобал муаммолардан бири гиёҳвандликдир. Обод ватанимизда бу жирканч иллатга қарши кескин чоралар кўрилиши хақида қонунларимизда белгилаб қўйилган. Гиёҳвандликка ружу қўйганлар қуйидаги иллатларга чалинадилар. Биринчидан гиёҳванд киши ўз соғлигидан айрилади. Иккинчидан уларнинг фарзандлари ногирон туғилади. Учинчидан  оиласидаги бор бисотидан айрилиб, оилавий тинчлиги бузилади, оила порокандаликка юз тутади. Тўртичидан юрт ва жамият тинчлиги ва фаровонлигига катта зарар етказади. Бешинчидан алал оқибат манқуртга айланади ва тубсиз жарга қулайди, икки дунёда ҳам нажот топмайди. Бундай вазиятга тушишдан Аллоҳ асрасин.

 

Касб – ҳунар фазилати

Ислом дини ўзининг илоҳий ишоралари билан бу дунёда  тинч-омон,  фаровон ҳаёт кечиришга, охиратда саодат аҳлидан бўлишга даъват этади. Албатта Аллоҳ таолонинг фазли карамига эришмоқчи бўлган инсон меҳнат қилиши, ҳалол касб–ҳунар билан машғул бўлиши лозим.  Бу эса унга нажот ва бахт келтиради ва  Аллоҳнинг  розилигини топишига васила бўлади. Чунки инсон ҳаёти учун уй – жой , улов, озиқ – овқат  ва  бошқа рўзғор анжомлари, кийим  ва либосларга эҳтиёж сезади. Уларнинг барчаси касб–ҳунар  ва меҳнат қилиш орқали ҳосил бўлади.  Зеро Пайғамбар алайҳиссалом ҳадиси шарифларида: “Аллоҳ таоло ҳунарманд бандани севади”, деб айтганлар.

 

Бадназарликнинг балолари

Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий «Ҳаё ва покдомонлик» китобида шундай ҳикоя қилади: 
«Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: «Бегона аёлга қарашлик шайтон ўқларининг ичида заҳарланганидир»
(Ўқ тегиб ўлдирмаса-да, заҳари албатта қалбни ўлдиради).

 

Умрнинг қадри

Доно халқимиз умрни оқиб ўтаётган дарёга ўхшатади. Дарҳақиқат, юз ёшга кирган киши ҳам,  дунёга келиб ҳеч қанча яшамаганлигини тан олади. Бу фоний дунёнинг битмас туганмас ишларини охирига етказа олмаганлигидан шикоят қиладиганлар ҳам топилади. Бу ҳам ўз йўлига, аммо, умр деб аталган Аллоҳнинг улуғ неъматини дунёсига ҳам, охиратига ҳам фойда келтирмайдиган, бекорчилик, уйқу, ёки бемаъни ишлар билан машғул бўлиб ўтказаётган инсонга нима дейиш мумкин?  Қиёматда энг кўп савол-жавоб қилинадиган, ҳар бир нафаси, ҳар бир қадами учун жавоб берадиган инсон, бу дунёда бемаъно гапни кўп гапирган, бемаъно ишга машғул бўлган киши эканлиги ҳадис шарифларда баён қилинган. Умрнинг ҳар сониясини қадрига етиш лозимлиги ҳақида, Ибн Аббос р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз а.с. марҳамат қиладилар: Расулуллоҳ с.а.в. бир одамга насиҳат қилиб, унга: “Сен беш нарсани беш нарсадан аввал ғанимат билгин: ёшлигингни қарилигингдан аввал, саломатлигингни касал бўлишингдан аввал, бойлигингни фақир бўлишингдан аввал, бўш вақтингни бир ишга машғул бўлмасингдан аввал ва ҳаётлигингни ўлимингдан аввал ғанимат билгин”. – дедилар (Имом Ҳоким ривояти).   

 

Садақанинг турлари

Садақанинг турлари кўп бўлиб, мусулмон инсон уни ғанимат билиши лозим.

      Йўлдан адашган инсонга тўғри йўл кўрсатиш садақадир. Йўлдаги азият берадиган нарсани олиб ташлаш садақадир. Тили дудуқ кишининг муроду-мақсадини баён қилиб бериш ҳам садақадир. Мусо алайҳиссаломнинг тилида дудуқлик бўлиб, тили тутилиб қолар эди. Аллоҳ таолодан бу дардни кетказишини сўраб дуо қилганида унинг дуосини мустажоб қилди. Бу дудуқлик Фиръавн ҳузурида чўғни танаввул қилиши асорати эди.

 

АЙРИМ ЁШЛАРНИНГ КЎЧАДА ЮРИШ ОДОБИГА РИОЯ ҚИЛМАЁТГАНИГА КИМ АЙБДОР?

Кўчада юришнинг ҳам одоблари бор. Одобсизлик қонунга ҳам, миллий қадриятларимизга ҳам тўғри келмайди. Ҳозирги пайтда баъзи ёшларнинг кўчада юриш одобларига риоя қилмасдан, катталарни ҳурмат, кичикларни иззат қилиш ўрнига, кўчада одобга зид бўлган ишларни қилиб юришлари одамни ўйлантириб қўяди. Аслида фуқаро кўчада камтарона тезлашмай ёки сустлашмай, оҳиста тўғри юришлиги одобдандир.

 

Дўст танлаш одоби

Инсон учун машаққатли ишлардан бири, бу дўст танлашдир. Ҳалқимизда “Дўстинг кимлигини айтсанг, сенинг кимлигингни айтиб бераман” деган нақл бор. Демак, дўст танлашда эътиборли бўлиш лозим экан. Ҳозирги кунда ўзини дўст деб атаётган кимсалар ўзларининг асл мақсадларини яширадилар. Бунинг мисолини ижтимоий тармоқларда кўплаб учратиш мумкин. Оммавий маданиятни тарғиб қилаётганлар ёшларга кўпроқ эътиборларини қаратишмоқда. Кишига, айниқса, у ёш бўлса, дўст ва суҳбатдошларнинг таъсири ўтади. Эътиқоди бузуқ бўлган кишилар билан дўстлашиш оқибати пушаймонликдир.

   Ёшларни ёмон ҳулқли, бадният кишилардан ҳимоя қилиш ота-она ва барчамизнинг бурчимиздир. Яхши дўст танлашда ёшларимизга ўрнак ва кўмакдош бўлишимиз зарур.

 

Ҳасад - калб кушандаси

Уламолар: “Ҳар қандай душманчиликнинг сабаби ҳасаддан бошқа нарса бўлса, у душманчилик дўстликка айланиши мумкин. Аммо душманчиликнинг сабаби ҳасад бўлса у душманлик асло дўстликка айланмайди” -дейишган. Бунинг мисоли Отамиз Одам алайҳиссалом билан шайтон алайҳи лаънанинг душманлигидир. Шайтон Одам алайҳиссаломга берилган мақомни кўролмади, унга ҳасад қилди. Шунинг учун шайтон алайҳи лаъна билан Одам фарзандлари абадий душмандирлар.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг