Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Сийрат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларига уй ишларида кўмаклашар эдилар.

 
 

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу ҳол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларида энг кўп зикр қилинадиган хислатларидан ҳисобланади.

Асвад ибн Язиддан ривоят қилинади:

«Оиша розияллоҳу анҳодан: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда нима қилар эдилар?» деб сўрадим. «У зот аҳлларининг юмушларида бўлар эдилар. Азонни эшитсалар, чиқиб кетар эдилар», деди».

Имом Бухорий ривояти.

Ҳишом ибн Урва отасидан ривоят қилади:

«Оишага «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида нималар қилар эдилар?» деган эдим, «Кийимларини тикар, шиппакларини ямардилар, кишилар уйида қиладиган ишларни қилаверар эдилар», деди». 

Аҳмад, Ибн Саъд ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

Имом Термизий «Шамойил»да Оиша розияллоҳу анҳодан қуйидаги лафзда ривоят қилади: «У зот ҳам ҳамма каби бир инсон эдилар. Кийимларини тозалардилар, қўйларини соғардилар, ўз ишларини ўзлари қилар эдилар».

Ҳа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қанчалар буюк ва муҳим ишлар билан банд бўлишларига қарамай, уй ишларида аҳли­-оилаларига қарашиб юборар эдилар.

Манба: islom.uz


Киритилган вақти: 13/02/2020 16:33;   Кўрилганлиги: 258
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/articles/siyrah/rasululloh-sollallohu-alayhi-vasallam-ayollariga-uy-ishlarida-komaklashar-edilar
Чоп этилган вақт: 13/08/2020 10:59
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг