Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Сахий дурадгор

 
 

Кичкина қишлоқларнинг бирида дурадгор уста яшар эди. У ёғочларга чиройли нақшлар бериб, сўнг уни қиммат нархга сотарди.

Кунларнинг бирида унинг олдига бир чол келиб:

- Сен бу меҳнатинг орқали яхши даромад қиласан, лекин фақир-муҳтожларга ҳеч ҳам хайр эҳсон қилмайсан. Ана у қассобни қара, у оз топса ҳам, деярли ҳар куни фақирларга бепул гўшт тарқатади, - дебди.

Дурадгор чолга қараб жилмайди, лекин индамади. Ҳеч бир жавоб олмаган чол дурадгор ёнидан ғазабланган ҳолда чиқиб кетди.

Бу воқеадан кейин қишлоқда:

- Уста, бой лекин хасис экан, деган гап тарқалибди ва қишлоқдагилар дурадгорни ёмон кўриб қолишибди.

Кунларнинг бирида, дурадгор хасталаниб қолди. Ҳеч ким ундан хабар ҳам олмасди. Хаста дурадгор ёлғизланиб, оламдан кўз юмибди.

Кунлар ўтиб одамлар қассоб гўшт тарқатмай қўйганини пайқашади. Шунда қассобдан нега олдингидек гўшт тарқатмаётганини сўрашса, у:

- Дурадгор уста ҳаётлик чоғида ҳар сафар пул олиб келиб, мендан фақирларга гўшт тарқатишимни сўрарди. Ҳозир эса дурадгор йўқ. Энди ҳеч ким пул олиб келмаябди, - деб жавоб берибди.

 Қиссадан ҳисса шуки, ҳеч қачон инсонда кўрган нарсангизга қараб баҳо берманг, унинг қалбини фақат Яратган  билгувчидир!

Илҳомжон Мардиев Булунғур тумани "Исори Ўроқли" жоме масжиди имом-ноиби (мабалар асосида)


Киритилган вақти: 18/03/2020 15:28;   Кўрилганлиги: 1868
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/saxiy-duradgor
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 15:43
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг