Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

«Нега дуолар ижобат бўлмаяпти?»

 
 

Иброҳим ибн Адҳам роҳимаҳуллоҳ Басра бозорларининг биридан ўтиб кетаётганларида, инсонлар у киши олдига топландилар ва "Эй Исҳоқнинг отаси! Айтингчи, нечук дуоларимиз мустажоб бўлмаябди?", деб сўрадилар. У киши:

- Чунки, қалбингиз 10 нарса сабабли ўлиб бўлди! деди.

Улар: Нималар экан-у?  дея сўрадилар. 

Шунда Иброҳим ибн Адҳам жавоб берди:

- Сизлар Аллоҳни танидингиз, бироқ Унинг ҳақларини адо этмадингиз!

- Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалмни яхши кўришингларни идд!о қилдинглар, бироқ суннатини тарк қилиб қўйдинглар.

- Қуръонни ўргандинглар, бироқ унга амал қилмадингиз!

- Аллоҳнинг неъматларидан баҳраманд бўлдингиз, аммо шукр келтирмадингиз!

- Шайтонни эса душманингиз эканини айтдингз-у, уни васвасларига мувофиқ бўлавердингиз!

- Жаннатни ҳақ эканини айтдингиз, лекин унга етишиш учун амал қилмадингиз!

- Дўзаҳни ҳам ҳақлигини айтиб, ундан қочмадингиз!

- Ўлимни ҳақ эканини айта туриб, унга таёргарлик қилмадингиз!

- Уйқудан туриб-ла,  инсонларнинг айблари билан машғул бўлиб, ўзингизнинг айбларингизни ташлаб қўйдингиз!

- Ўликларингизни кўмдингиз, аммо ибрат олмадингиз!..

Қудратуллоҳ Аҳмад

Манба: Azon.uz


Киритилган вақти: 12/02/2020 17:32;   Кўрилганлиги: 852
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/nega-duolar-ijobat-bolmayapti
Чоп этилган вақт: 18/04/2024 10:32
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг