Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

ҲИЗБУТ-ТАҲРИР ал-ИСЛОМИЙ (Молиявий манбалари)

 
 

 Маълумотларга кўра, «Ҳизбут-таҳрир» катта молиявий базага эга. Айрим кузатучиларнинг хулосаларига кўра, «Ҳизбут-таҳрир»нинг бошқарув вакиллигини улар билан доимий алоқада бўлган халқаро тер- рорчилик ташкилотлари ҳам қуллаб-қувватлаб келган.

Жумладан, «ал-Қоида» ва унинг таркибига кирувчи айрим террорчи ташкилотлар томонидан молиялаштирилгани ҳамда  «Ҳизбут-таҳрир» ҳракати аъзоларини ўз ҳарбий лагерларида тайёргарликдан ўтказишда амалий ёрдам берганлари бунга мисол бўлади. Шу билан бирга, «Ҳизбут-тахрир» томонидан «хазина»ни бойитиш учун исталган бошка маблағлар (адабиёт сотуви, тижорат тузилмалари ва ҳаракат тарафдорлари бўлган алоҳида шахсларнинг ихтиёрий ажратмалари ва бошқалар) ташкил этади.

Бундан ташқари, «Ҳизбут-таҳир» ташкилотига аъзо шахслардан «табарруот» (аъзолик бадали) яъни ҳаракатнинг ҳар бир аъзоси ўз даромадининг 5-20 фоизи микдорида тўлаши шарт бўлган молиявий тўлов йиғиб борилади.

Зайниддин Эшонқулов - ЎМИ Самарқанд вилоят вакили


Киритилган вақти: 22/01/2020 07:57;   Кўрилганлиги: 883
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/hizbut-tahrir-al-islomiy-moliyaviy-manbalari
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 09:33
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг