Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Фиқҳ

МОЛИКИЙЛИК

 
 

Мазҳаб асосчиси Имом Молик ибн Анас (713-795) Мадинада туғилиб, ўша ерда вафот этган. У зот Мадина ҳуқуқий мактабига асосланиб суннийликдаги кенг тарқалган мазҳаблардан бири моликийликка асос солган. Мужтаҳид олимнинг “Муватто” асари мазҳаб тамойилларини атрофлича қамраб олган. Кейинчалик ушбу асарга қатор шарҳлар ёзилган.

Мазҳабга кўра, асосий манба сифатида ҳадислар қамраб олинади. Шунинг учун мазҳаб тарафдорларини “аҳли ҳадис” деб ҳам аталади. Услубга кўра, Қуръон, Пайғамбар (алайҳис-салом) ҳадислари, саҳобий қавллари ва ижмоъ каби манбаларга асосланиб ҳукм чиқаради.

Ҳанафийлик каби ушбу мазҳабда ҳам урф-одатлар тан олинади. Ҳозирда моликийлик мазҳаби Миср, Фаластин, Судан, Сомали, Ливия, Тунис, Марокаш каби марказий ва Ғарбий Африка, Гамбия, Нигерия, Қувайт, Баҳрайн, Уммон ҳудудларида кенг тарқалган.

Муаллиф: З.Эшонқулов – ЎМИ Самарқанд вилоят вакили, вилоят бош имом хатиби (манбалар асосида)


Киритилган вақти: 15/10/2019 11:58;   Кўрилганлиги: 1548
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/fiqh/molikiylik
Чоп этилган вақт: 16/04/2024 12:22
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг