Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Оила

Ёш авлод тарбиясига этиборли бўлайлик

 
 

Фарзанд тарбияси деганда кўпинча инсонлар кўз ўнгида

оналар гавдаланади бу ишлар гуё отанинг зиммасидан соқит бўлгандай, аслида қандай бўлиш керак.

قال رسول الله صلي الله عليه و سلّم :" رحم الله والدَ أعان ولدَهُ على برّهِ

Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: “Яхшилик қилишда ўғлига ёрадм берган отани Аллоҳ таоло ўз раҳматига олади”.

Пайғамбар алайҳиссалом фарзандларга тарбия биришда отанинг ўрни беқиёс эканлигини таьлим беряптилар.

Бола тарбиясида отанинг қатъияти, сўзидан қайтмаслиги муҳим аҳамиятга эга. У ўзининг бу табиатини фарзандига доимо сездириб туриши зарур. Она ҳам ўз навбатида отанинг айнан шу хусусиятини боланинг ёдига солиб турмоғи, шу тарзда фарзандини ёмонликлардан қайтармоғи лозим. Бу борада Пайғамбар алайҳиссалом ўғил фарзандларга нимани, қиз фарзандларга нимани ўргатишни ҳам санаб ўтганлар.

قال رسول الله صلعم:" عَلِّمُوا أولادكم السَّباحةَ والمركبة و الرمى و المرأة المُغزَّل"

Ибн Умар р.а. ривоят қиладилар: Расулуллоҳ с.а.в. марҳамат қиладилар: “Фарзандларингизга сузишни, чавандозликни ва мерганликни, қизларингизга эса тикишни ўргатинглар”.

Айни дамларда фарзандларимиз учун вақтимизни аямаслигимиз зарур. Вақтни ўтказиб юборсак афсус кеч бўлади. Аллоҳ ўз каломида марҳамат қилади:

«Эй иймон келтирганлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли оила-ларингизни дўзахдан сақлангиз» (Таҳрим, 6).

Аллоҳ бандаларини бахтли бўлшини инобатга олиб шул тариқа огоҳлантираяпти. Бундан биз ўзимизни огоҳ этишимиз даркор. Бола тарбиясида эътибор заррача сусаймаслиги лозим, айниқса, илк тарбия даврида. Чунки, бола табиатан яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам қабул қилишга тайёр хилқатдир. Ота-онаси уни мана шу икки томондан бирига майл этишига сабаб булади.

Аллоҳ фарзандларимизни салохиятли қилсин.

 И.Амириллаев - Пахтачи тумани бош имом-хатиби


Киритилган вақти: 26/06/2020 10:20;   Кўрилганлиги: 1517
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/family/yosh-avlod-tarbiyasiga-etiborli-bolaylik
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 23:06
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг