Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Оила

Ватанни севмоқ иймондандир !

 
 

Инсон туғилиб ўсган жойи унинг ватани бўлади. Инсон бу дунёда ҳаёт кечирар экан ўз ватани, оиласи, яқинларига бўлган муҳаббати жўш уриб туради. Тарихдан бизга маълумки, ота боболаримиз мана шундай Тинч, Фаравон, озод ва обод  ватанни қуриш йўлида жон фидо қилиб ўтишган. Негаки ватанга бўлган муҳаббат уларни шу йўлда ўз жонларини фидо қилишга чорлаган. Ҳеч ким ҳеч қачон ўз диёрини душманга раво кўрмайди ҳаттоки бир қарич ери учун ҳам ўз жонини фидо қилади. Ватанга бўлган муҳаббат шундай ҳиссиётки уни тушунтириб беришга сўз ожиз. Ватандан узоқда бўлган инсонни қалби доимо соғинчда, ўз юртига қайтиш армонида бўлади. Тарихда бундай ҳодисалар жуда кўплаб юз берган. Бунга мисол қилиб, Ҳазрати Қусам ибн Aббос (р.а) нинг вафотларидан олдинги ҳолатларини келтирмоқчиман.

Нажмуддин Умар ан-Насафийнинг  “Aл Қанд фи зикри уламои Самарқанд” китобида Aбдуллоҳ ибн Aббос (р.а) дан ривоят қилинадики: “Қусам ибн Aббос  жароҳатланганларида Aбдуллоҳ ибн Aббосга вафот этажаклари хусусида хабар қила туриб: “Туғилган ерим вафот этаётган жойимдан нақадар узоқ ! Маккада туғилиб, Самарқандда вафот этмоқдаман “, деган эканлар”.

Мана шу ривоятдан кўриниб турибдики Ҳазрати Қусам ибн Aббос (р.а) нинг ўз ватанларига бўлган соғинчлари нақадар жўш урганлигини  англашимиз мумкин. Бошқа манбаъларда қайд этилишича “Мумин кишининг туғилган юрти билан вафот этган манзили ўртасидаги масофа жаннатдаги ўрнига даража қилинади”. Aжаб эмаски  “Ватан остонадан бошланади” деган мақол шу жиҳатдан айтилган бўлса. Чунки Aллоҳ Таоло тарафидан берилаётган даражанинг биринчиси ватан остонасидан бошланади. Бундай ривоятларнинг барчасида ватан туйғусини нақадар улуғ эканлигини англаш мумкин. Бугунги ҳаётмизда ҳам мусофир бўлиб ватан соғинчида юрганлар оз эмас. Уларнинг кўпчилиги билан суҳбат қурганимда шу нарса маълум бўлдики, уларнинг ватанга бўлган муҳаббатлари тўлиб тошиб турарди. Мана шу ҳис туйғуларнинг ўзи ҳам ватанга бўлган муҳаббатдир.  

Х.Пулатов Самарқанд тумани “Имоми Аъзам” жоме масжиди имом- хатиби


Киритилган вақти: 24/06/2020 11:05;   Кўрилганлиги: 1384
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/family/vatanni-sevmoq-iymondandir
Чоп этилган вақт: 25/04/2024 07:16
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг