Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Оила

ОИЛА ПАСПОРТИ

 
 

Ота

Сенинг аслинг, ризоси хотиржамлик, атоси сукунат, хизмати саодат ва роҳат, оқ қилиши бахтсизлик ва фалокат, жаннат эшикларидан бири бўлган зотдир.

Она

Сенга берилган энг улуғ раббоний ҳадя, хизмати барака, дуоси катта бойлик, ризоси олий бахт, оёғи остида жаннат бўлган, фарзанд бошидаги тожи, жаннат эшикларидан бири бўлган зотдир.

Ака

Сени ҳимоя қилувчи соя, душманларга қалқон, энг яқин дўстинг, ёшликдан ҳамроҳинг, катта бўлганингда ёрдамчи бўлган меҳрибонингдир.

Ука

(Унинг паспорти аканинг паспорти билан бир хил)

Опа

Яхшиликда акангни ўхшаши, насиҳати шифо, силаи раҳм риштасини боғласанг, сени жуда кўп савобга эга қилувди, фахринг, турмушга чиққунча қўлингдаги омонат ҳисобланувчи энг яқин инсонингдир.

Сингил

(Унинг паспорти опанинг паспорти билан бир хил)

Ўғил

Сенинг аксинг ва сиринг. Ёшликда кўз қувончинг, йигитликда фахринг, қариганингда суянчиғинг ва қалқонинг, оламдан ўтганингда ортингдан қолувчи садақаи жория ҳисобланувчи дилбандингдир.

Қиз

Тарбиясини чиройли қилсанг, дўзахдан парда бўлувчи, фарзандларинг орасида сенга энг меҳрибон, ёшлигидан хизматингни қилувчи ҳузуриндаги омонатдир.

Аёлинг

Динингни ярми, оиланг қўриқчиси, сирдошинг, болаларинг тарбиячиси, умринг охиригача ҳамхонанг, таомингни тайёрловчи ошпазинг, суянчиғинг, меҳрибон жуфту ҳалолингдир.

ЎМИ - Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 13/01/2020 15:47;   Кўрилганлиги: 427
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/articles/family/oila-pasporti
Чоп этилган вақт: 18/09/2020 12:25
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг