Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Оила

Бахтли оила

 
 

Президентимиз оиланинг жамиятдаги мавқеи ва аҳамиятини таърифлаб айтганларидек, «…Шарқда қадим-қадимдан оила муқаддас ватан саналган. Агар оила соғлом ва мустахкам бўлса, маҳаллада тинчлик ва хотиржамликка эришилади. Бинобарин, маҳалла-юрт тинч булсагина давлатда осойишталик ва барқарорлик ҳукум суради» деганлар.

Бу моддани қонунга киритишдан мақсад, биринчидан, янги тузилаётган оиланинг ва келажакда туғиладиган фарзандларнинг соғлом бўлишини таъминлаш бўлса, иккинчидан, никоҳга кирувчиларга тиббий-ирсий ҳамда оилани режалаштириш масалаларида маслаҳатлар беришдир. Ҳозирги кунда никоҳни қайд қилишда «Турмуш қурувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида» Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августда 365-сонли қарори қабул қилинди ва 2004 йил 1 январдан бошлаб тиббий кўрикдан ўтиш мажбурий этиб белгиланди. Масалан, келин куёвнинг никоҳдан ўтиш вақтида балоғат ёшида бўлишлари ва шаръий никоҳдан олдин давлат никоҳ қайд қилиш ФҲДЁ идоралари рўйхатидан ўтиб, расмий никоҳ гувоҳномасини олган бўлишлари зарур.

Муқаддас динимиз оила қуришни киши хаётидаги энг муҳим ва ўта масъулиятли иш деб қарайди. Инсон хаётининг ундан кейинги даврларини яхши ва муваффақиятли кечиши ёки аксинча бўлиши кўп жихатдан шу масъулиятли воқеага боғлиқдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в.): «Фарзандларингга она бўладиган аёлни яхшилаб танлаб олинглар», дедилар. Ўзбекистон Республикаси Оила қонунчилигида илк бор никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш қонунлаштирилган ва Оила кодексининг 17-моддаси «Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш» деб номланган.

Бу моддани қонунга киритишдан мақсад, биринчидан, янги тузилаётган оиланинг ва келажакда туғиладиган фарзандларнинг соғлом бўлишини таъминлаш бўлса, иккинчидан, никоҳга кирувчиларга тиббий-ирсий ҳамда оилани режалаштириш масалаларида маслаҳатлар беришдир. Ҳозирги кунда никоҳни қайд қилишда «Турмуш қурувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида» Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августда 365-сонли қарори қабул қилинди ва 2004 йил 1 январдан бошлаб тиббий кўрикдан ўтиш мажбурий этиб белгиланди. Масалан, келин куёвнинг никоҳдан ўтиш вақтида балоғат ёшида бўлишлари ва шаръий никоҳдан олдин давлат никоҳ қайд қилиш ФҲДЁ идоралари рўйхатидан ўтиб, расмий никоҳ гувоҳномасини олган бўлишлари зарур.

Биринчи оиласи билан ажрашгандан кейин Рассия шаҳрига ишга бориб келган фуқаро бошқа қиз бола билан ФҲДЁ рўйхатидан ўтмасдан турмуш қуради. Хотинда ҳомилалик аломатлари кўрингандан кейин рўйхатга олиш врачига мурожаат қилади. Минг афсуски ташхис келинчакнинг СПИД касалига дучор бўлганини айтади. Соғлом онадан соғлом бола, деганлар. Афсус ила эслатиб ўтамизки, ҳозирги кунларда баъзи норасмий домлалар ўз бошимчалик билан юқорида айтилган никоҳ шартларини сўраб-суриштирмай ёшларга никоҳ ўқимоқдалар. Натижада ёш оилалар ажрашиб, ўртада гўдаклар тирик етим, она эса бир умрга бебахт бўлиб қолмоқда. Никоҳ ва оила масаласида доимо мана шундай воқеалар содир бўлиб турганлиги сабабли, ўғил-қизларимизнинг ота-оналари ўз фарзандларини ёши жиҳатидан оила қуришга тайёр эканлигига қаноат ҳосил қилиб, сўнгра расмий имом хатиблар иштирокида никоҳлатиб олишлари шарт. Бу ўринда хукумат қонунида белгиланган балоғат ёшини эътиборга олиш ўринлидир. Қани маҳалла масъулияти, маънавий-марифий ишлар бўйича масъул вакиллар, нуронийларимиз? Ота-она энди бир умр касал боқадими. Ривоят қилинишича, бир киши ҳакимлардан бирининг ҳузурига келиб: «Ҳазрат, менинг бир ўғлим ва бир қизим бор. Улардан ҳар иккисини ўқитишга қурбим етмайди, фақатгина биттасини ўқитишга имконим бор. Қайси бирини ўқитай?”, деб сўрайди. Шунда ҳаким зот: «Қизингни ўқит, чунки у келажакда фарзанд тарбия қилади. Агар ўғлигни ўқитсанг, бир кишини ўқитган бўласан, аммо қизингни ўқитсанг бутун бир жамиятни ўқитган бўласан”, деб жавоб берган экан. Шундай экан қизларимизнинг тақдирига бепарво бўлиб қарамайлик.



Б.Шарипов, Самарқанд туман бош имом хатиби


Киритилган вақти: 26/08/2020 10:49;   Кўрилганлиги: 1529
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/family/baxtli-oila
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 14:32
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг