Оила

Фарзанд тарбиясида одоб-ахлоқнинг ўрни

Маълумки ҳар бир ота-она фарзандини баркамол бўлиб вояга етишини чин дилдан хоҳлайди ва бу борада барча машаққат ва қийинчиликларни бартараф этиш учун ҳаётини бахш этади. Фарзандларини соғлом бўлиб ўсишга, уларнинг таълим-тарбиясига аҳамият қаратади, уларни келажаги порлоқ, солиҳ инсонлар бўлиб вояга етиши учун бор куч ва имконияттларини сарф қилади. Зеро, ёшлар юртнинг келажагидир. Келажак тўғрисида қайғурмаслик, келажак уммат тўғрисида ўйламаслик юртнинг келажагига бепарво бўлишликдир.

 

ОТА-ОНАНИНГ ҲАҚЛАРИ

Динимиз амр этган вазифалардан бири – фарзанд тарбиясидир. Ота-оналар ўз авлодлари тарбиясига жиддий аҳамият беришлари ва ҳар қандай шароитда ҳам бунинг учун вақт топишлари лозим.Ёшларнинг нотўғри йўлга кириб қолишига, ёмон ахлоқли бўлишига аввало ота-она сабабчи бўлади.

 

ОИЛА ПАСПОРТИ

Ота

Сенинг аслинг, ризоси хотиржамлик, атоси сукунат, хизмати саодат ва роҳат, оқ қилиши бахтсизлик ва фалокат, жаннат эшикларидан бири бўлган зотдир.

 

ОИЛА-ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ

Оила барчамиз учун мўътабар маскан. Қиёслаш жоиз бўлса, оила бу Она Ватаннинг кичик тимсоли. Агар у тинч ва обод бўлса, уни маскан тутганлар осуда ҳаёт кечиради. Аллоҳ сақласин агар бунинг акси бўлса, уни маскан тутган инсонлар ҳаётидан маъно ва мазмун кетади.

 

Отага ҳурмат

ОТА!!! Ўзбек оиласида отанинг ўзига хос ўрни бор. У оиланинг сарбонидир. Отанинг оиладаги ўрнини ўлчайдиган тошу-тарози йўқ. Оилада отанинг обрў-эътибори қадрланади, фарзандлар отага суянади, эргашади, ишонади ва фахрланади.

Фақат оталаргина болаларини ҳаётдаги барча оғирликларни ақл-идрок, сабр-чидам, ғайрат ва ирода билан енгиб ўтишга ўргата олади. Ота иродаси фарзандларни қийинчилик, мушкул ишлар олдида иккиланмасликка, уни енгиб ўтишга ўргатади.

 

Эр ва хотин бир бирига либос кабидур

Ҳозирги кунда баьзи ёш эр ва хотинлар оиладаги сир ва гап сўзларни оиласидан ташқарига чиқариши оқибатида оилада кўп келишмовчилик юзага келмоқда. Хизмат юзасидан нотинч оилаларни яраштириш учун борганимизда ҳатто баьзи ёш оилалар эр-хотин ўртасидаги жинсий муносабатни ҳам кўчага чиқариб айтганидан оиласи бузулиш арафасига келиб қолганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Қурони Каримда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:

 

Эр-хотин бири иккинчисига либосдир

Аллоҳ Таоло даслаб отамиз Одам алайҳиссаломни, сўнгра онамиз Ҳаввони яратди. Кейин уларни бир оила қилиб улардан кўп эркаклар ва аёлларни тарқатди. Барча пайғамбар алайҳимуссаломлар бу йўлни тутиб, оила асосида ҳалол, пок яшаб келганлари инсоният учун ибрат намунасидир. Уларнинг ҳаётларини ўргансак, ўзимизнинг ҳаётимизни анчагина ислоҳ қилган бўламиз.

 

ХИЗМАТ ҚИЛСАНГ ХИЗМАТ КЎРАСАН

Яқин кунларда бомдод намозини ўқиб масжиддан чиққанимизда чамаси 30 ёшлардаги бир йигит олдимга келиб, домла, менга сизни ёрдамингиз керак, деб қолди ва оиласи нотинч эканлиги, турмуш ўртоғи билан онаси келиша олмай, натижада турмуш ўртоғи аразлаб кетмоқчи эканлигини айтди. Уйга сизни олиб борсам, хотинимга насиҳат қилсангиз, зора тушунса, деб қўйарда қўймай машинаси билан уйига мени олиб кетди.

 

АЁЛ ЭРИГА АЙТМАСДАН КЎЧАГА ЧИҚСА…

Бир оилада рўзғорини бутлаш учун ишга чиққан эрнинг йўқлигидан фойдаланган аёл икки боласи билан эридан берухсат тез-тез онасиникига кетиб қоладиган одат чиқаради. Эр қайта-қайта насиҳат қилиб, танбеҳ берсада фойда бўлмасди. Ҳатто айби учун кечирим сўрашни ўзига эп деб билмаган аёл “меҳрибон” яқинларининг гапига учиб, турли баҳоналар билан эрининг мол-мулкини ундириш пайида бўларди. Натижада...

 

Ижтимоий тармоқларнинг салбий оқибатлари, ёхуд оила муқаддас даргоҳ

Фарзанд ота-онанинг орзу умиди, ҳаётининг давомчиси, вафотидан сўнг Қуръон тиловати ва дуо билан уни ёдга олиб турувчи дилбандидир.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг