Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Таълим-тарбия

Одоб инсон ҳаётининг гўзаллигидир

 
 

Дарҳақиқат, ҳаётнинг янада чиройли ва гўзал бўлиб давом этишлиги инсоннинг одоб-ахлоқига боғлиқ. Бизнинг тилимизда "одоб" тарзида талаффуз қилинишга одатланиб колинган, арабча "адаб" сўзи аслида "маьдаба" ўзагидан олинган. Маъдаба эса одамларни яхшиликка, маьнавий зиёфатга чақиришни англатади. Одоб ҳам одамлар доимо даъват қилинадиган маьнавий “маъдаба” яъни зиёрат бўлгани учун шу номни олган. Демак, одоб яхшилик демакдир. 

Инсон ҳаётининг қай тарзида кечиши унинг одоб-ахлоқига боғлиқ ҳисобланади. Одоб-ахлоқ гўзал кишиларнинг ҳаётдаги ўрни ҳам ўзгача бўлади ва у бу дунёни тарк етганда ҳам фақат яхши ном билан тилга олиниб эсланади

Ислом динида ахлоқий тарбия диний тарбияни ажралмас қисми десак муболаға бўлмайди.

Дин буюрган ҳаётда ва муомалада касб етишга тарғиб этилган ахлоқ ва фазилатлар ислом жамиятида қадрият, чиройли хулқ ва маънавий фазилатлар ҳисобланади

Шунинг учун ҳам исломда хулқни сайқаллашга алоҳида эътибор берилади. Бу иш ҳар бир мусулмон учун лозим ва лобуд ишлардан бири даражасига кўтарилади

Аллох таъоло қалам сурасида "Ва албатта сен улкан хулқдасан"деган (4-оят)

Бу ояти карима Пайғамбар алайҳиссалом учун катта ва олий баҳодур. Аллох таьоло у зотга хитоб қилиб, хулқларини улуғлик билан сифатламоқда

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :

Набий (с.а.в) :Сизларнинг яхшиларингиз чиройли хулқлиларингиздур "дедилар

Термизий, Муслим ва Бухорий ривоят килишган.

Ахлоқ ва одобни яхши савияда тутиб туриш учун доимо уларни сайқаллаб туриш, бузулишига қарши чоралар кўриш шарт ҳисобланади.

Оламларни яратган меҳрибон ва раҳмли Роббим барчамизни ҳусни-хулқ, одоб - ахлоқ эгаларидан бўлиб, гўзал ҳаёт кечиришимизни насиб айласин. Амин!

Рўзиев Сайдилло Каттақўрғон шаҳар “Қориравот” жоме масжиди имом хатиби


Киритилган вақти: 11/06/2020 16:24;   Кўрилганлиги: 222
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/articles/eductaion/odob-inson-hayotining-gozalligidir
Чоп этилган вақт: 20/09/2020 16:26
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг