Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Таълим-тарбия

ҲИКОЯ

 
 

Қишнинг совуқ кечаларидан бири... ёмғир шаррос қуйилар... ёғишини узоқ кутган ер уни ўз бағрига сиздирар эди.

Кимдир ёмғирбон тутиб олган, яна кимдир панага қочган... ҳамма ўз манзили томон ошиқарди.

Лекин, оламон ичида ҳайкалдек қотиб турган бир киши ҳамманинг эътиборини ўзига тортарди. Усти юпун! Абгор аҳволда. Совуқдан лаблари кўкарган.

 

Кўзларидан оқаётган ёшлари юзини ювор, совуқдан ҳаври чиқарди.

Унинг олдига бир киши яқинлашиб, уни фақир деб ўйлаб, қўлларига ҳамёнини олиб деди:

- Иссиқроқ кийиминг йўқми? Бирор нарса керакми?

- Йўқ, кетаверинг!

- Тавба - тавба, ўзида ҳеч вақоси йўқ - ку... кетавер, дейиши нимаси? - деб киши йўлини давом этди.

Орадан ярим соат ўтиб ёмғир тинди. Юпун кийимдаги киши сал нарироқдаги меҳмонхонага борди. Унинг олдига эшикбон (швейцар) шошиб келди. Ва:

- Бу ерда тиланчилик қилиш манъ этилади. Тезда кетсангиз! - деди.

Кишининг ғазаби келди. Чўнтагидан 1b рақамли калитни чиқарди. 1 сон бу денгизга қараган меҳмонхонанинг энг қиммат хонаси эди. Киши индамай ичкарига кирди.

- Ярим соатда чиқаман, мошинам тайёр бўлсин! - деди, ходимга.

Эшикбон ҳайрат ичида қолди:

- Нималар бўляпти ўзи, тушунмадим! - дегунича киши ғойиб бўлди.

Ярим соатдан кейин бояги киши қайтиб чиқди. У энди умуман бошқа инсон эди.

У ўзининг Rolls - Royce русумли мошинасига минаркан, эшикбонга деди:

- Маошингиз қанча?

- 3000 $, жаноб!

- Шу ойлик сиз учун етарлими?

- Ҳар доим ҳам эмас!

- Хўш, бу ерда тиланчилик қилиш манъ этилмаганми?

- Ҳа, йўқ, жаноб!

- Тавба, сизлар одамларнинг пулига қараб муомала қиласизлар! Ажабо, бир неча дақиқада менга бўлган муносабатингиз ўзгариб қолди... мен ҳар йили қиш фаслида фақир инсонларнинг машаққатини ҳис қилиш учун юпқа кийимлар билан ташқарига чиқаман. Аммо сизлар... пули йўқнинг ҳурмати йўқ деб ўйлайсизлар.

Худди фақирлик дунё учун ордек! Қўлингиздан уларга яхшилик қилиш кемайдими, ҳеч йўқ уларни паст санаб, жеркиманг!

Ҳ.Темиров ЎМИ - Смарқанд вилоят вакиллиги ходими

 


Киритилган вақти: 14/01/2020 10:24;   Кўрилганлиги: 71
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/articles/eductaion/hikoya
Чоп этилган вақт: 20/02/2020 15:56
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг