Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Таълим-тарбия

Эшик тақиллатишда бажариладиган 8 амал

 
 

1. Эшикни уч мартадан ортиқ тақиллатмаслик.

Қўнғироқ чалиш ҳам эшик тақиллатиш кабидир. Қўнғироқ ҳам уч мартадан ортиқ чалинмайди.

 

2. Эшикни оҳиста тақиллатиш.

Эшик қўполлик билан тақиллатилмайди. Қўнғироқ ҳам бетўхтов босилмайди. Эшикни қўполлик билан тақиллатиш уй эгасининг қалбига ваҳима солади.

3. Эшикни уч марта бўлиб-бўлиб таққилатиш.

Эшикни бир марта тақиллатгандан кейин бироз кутиш лозим. Токи хонадон аҳли ўзини ўнглаб олсин. 

4. Эшик тўғрисида турмаслик.

Эшик тақиллатганда эшикнинг ўнг ёки чап тарафида туриш лозим. Токи эшик очилганда хонадон аҳлига кўз тушмасин.

 

5. Эшик тақиллатганда "мен" демаслик.

Эшик тақиллатганда хонадон аҳли “ким?” деб сўраса, “мен” деб жавоб берилмайди, балки исм айтилиб, ўзини таништиради.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшик қоққанда "мен" деб айтишни хуш кўрмаганлар.

 

6. Хонадон аҳлининг изнини кутиш.

Хонадон эгасининг изнисиз уйга кирилмайди. Аллоҳ таоло бундай буюради: “Эй, имон келтирганлар! Ўз уйларингиздан ўзга уйларга то изн сўрамагунингизча ва эгаларига салом бермагунингизча кирмангиз! Мана шу сизлар учун яхшидир. Зора, (бу гапдан) эслатма олсангиз” (Нур сураси, 27-оят).

7. Уйга киришга рухсат бўлмаса ортга қайтиш.

Агар эшик тақиллатилганда жавоб берилмаса ёки уйга киришга бирор сабаб рухсат берилмаса, ортга қайтиб кетиш лозим. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Бaс, aгaр у (уй)лaрдa ҳeч кимни тoпмaсaнгизлaр, ундa тo сизлaргa изн бeрилмaгунчa улaргa кирмaнгиз! Aгaр сизлaргa “қaйтинглaр” дейилсa, қaйтиб кeтaвeринглaр! шу сизлaр учун энг тoзa (йўл)дир. Aллoҳ қилaётгaн ишлaрингизни билувчидир” (Нур сураси, 28-оят).

 

Даврон НУРМУҲАММАД

Манба:muslim.uz


Киритилган вақти: 20/10/2019 21:46;   Кўрилганлиги: 350
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/articles/eductaion/eshik-taqillatishda-bajariladigan-8-amal
Чоп этилган вақт: 13/07/2020 10:10
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг