Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Таълим-тарбия

БЕМОР КЎРДИ ОДОБЛАРИ

 
 

Аллоҳ таоло башариятни яратган экан беҳисоб неъматлар билан сийлаган. Инсон учун берилган неъматлардан иккитаси баъзида бой берилади. Бу- сиҳат-саломатлик ва хотиржамликдир.

Маълумки, Ислом дини инсонларни ўзаро ҳамжиҳатликда яшашга тарғиб этиб, ўзгаларга хайри-саҳоват кўрсатиш ва уни чиройли кўринишда адо этишга буюрад. Халқимизда “Иссиқ жон иситмасиз бўлмас” деган нақл бор. Зеро, ушбу ҳолат хасталик ёшни ҳам кексаларни ҳам четлаб утмайди. Аллох Таоло Курьони Каримда шундай деган: Cизларни бир оз хавф-хатар, очлик билан, молу жон ва мевалврни камайтириш йули билан синагаймиз. Сабр килувчиларга хушхабар беринг!” Уларга мусибат етганда: “Албатта биз Аллохнинг ихтиёридамиз ва албатта. Унинг хузурига кайтгувчимиз”, - дейдилар. Айнан ўшаларга Парвардигорлари томонидан саловат ва рахмат бордир ва айнан улар, хидоят топувчилардир”. (Бақара сураси, 155-157- оятлар)

Бемор кишини ҳолидан хабар олиш мусулмонинг мусулмон устидаги вазифаси ҳақида Пайгамаримиз Саллалоху алайхи васаллам шундай деган: “Мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳаққи бешта: саломга алик олиш, беморни кўргани бориш, жанозада қатнашиш, чақирилган жойга бориш, аксирган кишига жавоб айтиш” (Имом Бухорий, ва Имом Муслим ривояти.

Беморларни зиёрат қилиш фазилати ва уларнинг қалбига хурсандчилик киргизадиган ҳадиси кудсийда Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам орқали Аллоҳ таола шундай деб марҳамат қилади: “ Аллоҳ таола  қиёмат куни бундай дейди: “Эй Одам фарзанди, мен касал бўлганида мени кўргани келмадинг? ” Банда эса: “Эй Раббим, ахир Сен оламлар Парвардигорисан, қандай Сени кўргани бораман? ” Шунда Аллоҳ таола айтади: “Сен фалончи бандамнинг касал эканини билиб туриб, нима учун уни кўргани бормадинг? Билмайсанми, агар касални зиёрат қилиш учун олдига борганингда , унинг хузурида мени топардинг” (Имом Муслим ривояти)

Хасталанган кишининг хузурига кирганда очик юз, хуш кунгил, шафқат билан муомала килинади, унинг юзига синчиклаб қаралмайди, кўп ва қаттик овозда гапирилмайди. Зеро, Пайғамаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам шундай бизларга касал бўлган биродарларимизни зиёрат килиб, уларнинг дуоларининг олишга ундаб шундай деганлар: “Беморларни зиёрат қилинглар ва улардан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранглар. Чунки касалнинг дуоси фаришталарнинг дуоси каби мустажабдир ва унинг гуноҳи кечирилгандир” (Имом Табороний ва Имом байхакиий ривояти)

Беморнинг хузуридан тураётганда, унинг ҳаққига дуо қилиб, Аллоҳдан шифо сўралади ва хайрлашади , “Худо хохласа, тезда тузалиб кетасиз”, Дард ҳам бир меҳмон, ҳали соғайиб кетасиз” каби сўзлар билан тасалли беради. Ҳар биримиз бундай буюк савобли ишда бир-биримиз билан мусобақа килишимиз айни муддодир.

Темиров Собр Тайлоқ тумани “Бачки жоме масжиди имом-хатиби


Киритилган вақти: 12/06/2020 20:07;   Кўрилганлиги: 1330
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/eductaion/bemor-kordi-odoblari
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 18:23
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг