Таълим-тарбия

Фарзанд тарбиясида ҳадисларнинг ўрни

Шарқ халқларида қадимдан фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор қаратиб келинган.  Фарзанд тарбиясига чақалоқнинг тўғилган пайтидан, балки ундан ҳам олдинроқ аҳамият бериш лозимлиги ҳақида қатор ривоятлар ва ибратли ҳикоялар борки, уларнинг барчасида инсоннинг камолоти ва келажак пойдевори ёшликда олинган таълим-тарбияга боғликлиги ҳақида сўз юритилади.

 

Илм - икки дунё саодати манбаидир

            Ҳозирги пайтда дунё ҳаётидаги тараққиёт ва ривожланишни илмсиз равнақ топган, юксалган деб бўлмайди.

            Халқимизда “олим бўлсанг олам сеники” деган ибора бежиз айтилмаган. Инсон қанчалик илм олишда давом этар экан, унинг билим доираси кенгайиб боради, тафаккури очилади, теран фикрлайди. Шунинг билан бига ҳар қандай ишнинг ечимини топади.

 

Ёшлик олтин давр

Аллоҳ таоло томонидан инсониятга ато этилган энг сара ва ардоқли неъмат шубҳасиз ёшликдир.  Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам ўзларининг муборак ҳадиси шарифларида:

         “Кексаликдан олдин ёшлик вақтини ғанимат билинг” деганлар.

 

Ойначи ва телба

Қадим замонда бир ойначи бўлган экан. Бир куни у ўз фойдасини кўзлаб бир телбага дебди: “Агар бориб одамларнинг ойналарини синдирсанг, менга ёрдам берган бўлар эдинг, кейин менинг ишим юришар эди”. Девона унинг гапига кириб, ойначининг уйига югуриб борибди ва ҳамма ойналарини битта қўймай синдирибди. Кечқурун уйига келган ойначи буни кўргач қаттиқ ғазабланибди ва тебани топиб уни койий бошлабди. Шунда у:

 

Ёшларни асрайлик

Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек,  “Агар фарзандимизга тўғри тарбия бермасак, ҳар куни, ҳар дақиқада унинг юриш-туриши, кайфиятидан огоҳ бўлиб турмасак, уларни илму ҳунарга ўргатмасак, муносиб иш топиб бермасак, бу омонатни бой бериб қўйишимиз ҳеч гап эмас”. Зеро, жисмоний тарбия болани жисмонан бақувват, кучли, соғлом этиб тарбияласа, маънавий тарбия орқали унда юксак ахлоқ, эзгулик, инсонпарварлик, шижоат, раҳмдиллик ва меҳнатсеварлик сифатлари шаклланади.

 

Эшик тақиллатишда бажариладиган 8 амал

1. Эшикни уч мартадан ортиқ тақиллатмаслик.

Қўнғироқ чалиш ҳам эшик тақиллатиш кабидир. Қўнғироқ ҳам уч мартадан ортиқ чалинмайди.

 

2. Эшикни оҳиста тақиллатиш.

Эшик қўполлик билан тақиллатилмайди. Қўнғироқ ҳам бетўхтов босилмайди. Эшикни қўполлик билан тақиллатиш уй эгасининг қалбига ваҳима солади.

 

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ МАСЪУЛИЯТИ

             Фарзанд Аллоҳ таолонинг бандаларига берган улкан неъматларидан биридир, бу неъматни шукрини адо қилиш ҳар биримизнинг зиммамиздаги энг асосий бурчларимиздан бири ҳисобланади. Уни  асраб–авайлаб, чиройли тарбиялаб камолга етказиш эса бу неъматнинг олий шукронасидир.

 

Ижтимоий-ахлоқий тарбияда ҳадисларнинг аҳамияти

Аллоҳ таолонинг инсониятга ато этган энг буюк инъоми, бу Муҳаммад алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юбориш билан башариятни жаҳолатдан маърифатга, залолатдан ҳидоят сари олиб борадиган йўлларни очиқ ва равшан кўрсатиб берганлигидир. Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам инсоний фазилатлар борасида инсоният учун юксак бир намунани тақдим қилдилар. У зотнинг сийратлари, хулқлари асрлар оша аҳли иймонга ўрнак ва дастурул амал бўлиб келмоқда. Ҳатто, Яратган зот Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни Ўзининг энг маҳбуб бандаси ва улуғ хулқ соҳиби эканликларини бизларга маълум қилиб: “Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!” (Қалам, 4) дея у зот барокоти, ахлоқи тарбиялари билан бутун инсоният учун намуна бўладиган даражада эканлигини билдирди.

 

КИТОБ ВА ИЛМГА МУҲАББАТ ҚЎЙИШНИНГ ФАЗЛИ

Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган фармойиши”нинг қабул қилиниши жамиятимизда илмнинг аҳамиятини оширишга қаратилган юксак одим бўлди. 

 

ТЎҒРИ ЙЎЛДАН АДАШМАЙЛИК

Бутун  оламга довруғи таралган мустақил ҳур диёрда, ҳар бир қаричи барокотли, олтинга тенг заминда тинчлиги, осойишталиги барқарор юртда умр гузаронлик  қилиш бахтини муяссар этган меҳрибон Роббимизга  чексиз шукроналаримиз бўлсин.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг