Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Маданият

Эҳ, бугун яна бомдодга мен туролмадим

 
 

Азон айтса Муаззинлар ухламасдан,

Бизни ўйлаб ўзларини ўйламасдан.

Мен бўлсачи, ётавердим уялмасдан,

Эҳ, бугун яна бомдодга мен туролмадим.

Маҳаллада ош бор деса саҳар турдим,

Нафсим учун ҳар тарафга қараб юрдим.

Биродарлар нафсимни ҳеч тиёлмадим,

Эҳ, бугун яна бомдодга мен туролмадим.

 

 Ишладим, деб чарчаганим рўкач қилиб,

Аслидачи иймонимни кўз-кўз қилиб,

Бу дунёга ўзим ҳеч ҳам тўёлмадим.

Эҳ, бугун яна бомдодга мен туролмадим.

 

Биродарлар охиратдан хабар топиб,

У дунёга тайёргарлик қилдингизми.

Мени кўринг ҳаммасини билиб туриб,

Эҳ, бугун яна бомдодга мен туролмадим.

 

Дўст бўлсангиз хаққимга сиз дуо қилинг,

Жаннатларни менга ҳам сиз раво кўринг.

Кўринмадинг масжидда, деб сўраб қўйинг,

Эҳ, бугун яна бомдодга мен туролмадим.

 

ТЎРТ вақтлик намозни мен барпо қилиб,

Эрталабки баракотни расво қилиб,

Намозни ҳеч уйқудан устун қўёлмадим,

Эҳ, бугун яна бомдодга мен туролмадим.

 

Насиҳатлар қилинг менга кўзинг оч деб,

Гуноҳдан қоч, жаннат эшикларин оч деб.

Аллоҳ учун бергин энди боринг соч, деб,

Эҳ, бугун яна бомдодга мен туролмадим.

 

Қуш уясида кўрганини қилар экан,

Нима қилсам болам шуни қилар экан.

Ота бўлиб ҳеч ҳам ўрнак бўлолмадим,

Эҳ, бугун яна бомдодга мен туролмадим.

 

Насиҳатлар кор қилмаса қийин экан,

Одамда сал ор бўлмаса қийин экан.

Шунча нарса ёзсам яна бетим чидаб,

Эҳ, бугун яна бомдодга мен туролмадим.

Жаҳонгирхон Баҳодирхон ўғли - ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати ходими


Киритилган вақти: 02/11/2019 15:11;   Кўрилганлиги: 1278
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/culture/eh-bugun-yana-bomdodga-men-turolmadim
Чоп этилган вақт: 18/04/2024 05:04
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг