Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Маданият

Берса Худо берсин...

 
 

Молу мулк бевафо соҳибига ҳам,

Сулаймон давлати кўринади кам.

Шукр қил Яратган бермасидан ғам,

Берса Худо берсин, бошқаси бекор.

Кетди қанча беклар, фақиру ғани,

Осмон ўша, устуни қани.

Кўрмаганнинг ёмон бўлар кўргани,

Берса Худо берсин, бошқаси бекор.

 

Насиб қилса келар Шоми Ироқдан,

Насиб этмаса кетар қошу қовоқдан.

Молу бахт излама асло йироқдан,

Берса Худо берсин, бошқаси бекор.

 

Бойлигинг шу эрур юрсанг-саломат,

Нафсингга қўл бўлиб қолмагин фақат.

Фақат бир Ўзидан сўрагин омад,

Берса Худо берсин, бошқаси бекор.

Фазлиддинхон ҲАСАНОВ - Самарқанд шаҳар “Фақиҳ абу Лайс” жоме масжиди ходими


Киритилган вақти: 08/11/2019 16:40;   Кўрилганлиги: 85
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/articles/culture/bersa-xudo-bersin
Чоп этилган вақт: 15/11/2019 14:48
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг