Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

ТАСАВВУФ ВА ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИК

 
 

Тасаввуф ислом оламининг ижтимоий-фалсафий, ахлоқий-маданий, маънавий-маърифий ҳаётида катта таъсирга эга бўлган диний-ирфоний таълимот бўлиб, IX–X асрлардан бошлаб мусулмон жамияти орасида кенг ёйила бошлаган.

“Тасаввуф” ва “суфийлик” сўзларининг ўзаги бир бўлиб, баъзан илмий ҳамда диний адабиётларда маънодош сифатида қўлланилади. Ушбу сўзнинг этималогияси ҳақида гап кетганда баъзилар бу сўз “саф” сўзидан келиб чиққан дейдилар, чунки суфий Илоҳ йўлига кирганларнинг биринчи сафида турувчидир. Баъзи олимлар уни “суффа” сўзидан ҳосил бўлган деб атайдилар: асҳоби суффа ҳазрати Пайғамдар (а.с.) тириклигидаёқ тарки дунё қилган тақводор кишилар бўлиб, суфийлар шуларга тақлид қиладилар, деб тушунтирадилар. Яна бир гуруҳ олимлар суфий сўзи “сафо” сўзидан келиб чиққан, чунки бу тоифанинг қалби сидқу сафо офтобидай порлаб туради, деганлар. Яна баъзилар суфий “суфуҳ” сўзидан ясалган, суфуҳ – бирон-бир нарсанинг ҳулосасидир, бу жамоа халқнинг хулосаси бўлганлиги сабабли уларни суфий деганлар, деб ёзадилар. Бироқ аксарият олимлар “тасаввуф” ва “суфийлик” атамалари арабча “суф”сўзидан келиб чиққан бўлиб, “юнг” маъносини англатади, деган фикрни қўллаб қувватлайдилар. Бунга сабаб, таълимот юзага келган даврдаги илк суфийларнинг уст-боши ўша даврдаги энг арзон мато – юнгдан тўқилган кийим (хирқа ёки жанда деб юритилади) ёки пўстиндан иборат бўлган. Кейинчалик, юнгдан тўқилган кийим-бош дунё ташвишларига бефарқ кишиларнинг асосий ташқи белгиси ўлароқ фақирона турмуш тарзининг рамзига айланган. Ўрта асрларда “дарвеш”, “қаландар” деб юритилган тарки дунёчи ва дарбадар суфийларнинг кийимлари ҳам юнгдан тўқилган чопон ёки пўстин бўлган.

Зайниддин ЭШОНҚУЛОВ – ЎМИ Самарқанд вилоят вакили, вилоят бош имом хатиби (манбалар асосида)


Киритилган вақти: 07/11/2019 16:40;   Кўрилганлиги: 1255
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/tasavvuf-va-zamonaviy-tariqatchilik
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 11:47
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг