Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Сохта салафийлар фикхий мазхабларни инкор килнб, мазхабсизликни тартиб киладилар.

 
 

Ислом дини дунё бўйлаб турли минтақаларда тарқалгач, турли араб бўлмаган халқлар ҳам мусулмон бўлдилар. Табиийки, улар ўзларига Қуръони карим ва Пайғамбар (алайхис-салом) суннатла- ридан шариат аҳкомларини чиқариб, тартибга солиш имконига эта эмас эдилар.

Шундай қилиб, жамиятда аста-секин кишиларга диний ҳукм- ларни ўргатадиган, уларнинг саволларига жавоб бера оладиган, муайян илмларга эга инсонларга эхтиёж тобора ортиб борди. Шу тариқа турли диёрларда олимлар етишиб чиқа бошладилар. Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофеий ва Имом Аҳмадлар бугунги кунда ҳам мавжуд бўлган турт фиқҳий мазҳабга асос солдилар. Улар ибодатлар ва бошка барча масалаларни Куръони ка­рим ва ҳадиси шарифга кўра маълум қоидаларга солиб чиқдилар. Манбанинг бойлиги ва Расулуллоҳ (алайҳис-салом)нинг айрим вақтларда бир амални турлича бажарганлари, бир масала бўйича турлича тасарруфлари ҳақидаги ҳадис ва хабарлар, ривоятлар бу олимларнинг ишларида ҳам маълум жузъий фарқларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Шунингдек, турли минтақалардаги шароитларнинг хилма-хиллиги ҳам шариат масалаларида табиий тафовутларнинг юзага келишига асос бўлди. Масалан, шофеий мазҳабида таҳоратдан сўнг юз-қулни артмаслик афзал бўлса, ҳанафий мазҳабида артиш афзалдир. Демак, мазҳаблар тарқалганда ҳудудлардаги иқлим шароити ҳам эътиборга олинган. Бинобарин, Расулуллоҳ (алайҳис-салом)дан икки ҳолатни ҳам тасдиқловчи ривоятлар етиб келган.

Ханафийлик мазҳабида мазҳабсизлик деганда диисизликка олиб борувчи йўл тушунилади. Мазҳаббошилар ижтимоий ҳаётдаги муаммоларни ечишда Қуръон ва ҳадислардан фойдалаииб, му- сулмонлар учун дин борасида бирор савол қолдирмаганлар. Айнан саҳобаларга келсак, улар пайғамбардан сўраш ва улардап кейин ҳулафои рошидинлардан сўраш имкони бўлган. Саҳобалар ҳам ўзлари билмаган ва тушунмаган нарсаларини сўраб билиб олганлар. Мазҳаб изидан юришни ислом оламида муҳим деб қаралган. Шу кунгача ўтган барча уламолар ҳам бир мазҳабни қаттиқ тутиб, шу мазҳаб доирасида китоблар ёзиб қолдирганлар.

Ҳ.Темиров ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ходими


Киритилган вақти: 28/05/2020 13:45;   Кўрилганлиги: 1051
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/soxta-salafiylar-fikxiy-mazxablarni-inkor-kilnb-mazxabsizlikni-tartib-kiladilar
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 00:03
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг