Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

САЛОМАТЛИК ИНСОН БОЙЛИГИДИР

 
 

Аллоҳ таоло бандаларини вақти-вақти билан турли хасталиклар, саломатликнинг ёмонлашуви билан имтиҳон қилиб туради. Аллоҳ таоло Қурон каримда шундай баён килган. “Албатта, Биз сизларни бир оз қурқинч ва очлик билан, мол-мулкга, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер. Улар мусибат етганда "Албатта биз Аллоҳникимиз ва албатта биз унга қайтувчимиз " дедилар. Ана ўшаларга роббиларидан саловатлар ва раҳмат бор.(Бакара сураси 155-156-оятлар.)

Аллоҳ таоло айниқса ўзи сўйган бандаларига дард ва хасталикни, оғриқ ва беморликларни кўпрок беради. Кассаликни фақат сабабларга боғлаш қанчалик жоҳиллик бўлса, дард келганида даволанмаслик ҳам шунчалик жаҳолатдир. Динимизда даволанишга рухсат этилган.Лекин шуни ҳам билиб қуйиш лозимки, беморлик, дард яратганнинг бандага юборган бир немати, имтиҳони ҳам дир.Чеккан дарди туфайли унинг гуноҳлари кечирилади, амаллар китобига катта савоблар ёзилади охиратдаги мартаба-мақоми юксалади. Беморлик туфайли инсон яратганни кўпроқ эслашни бошлайди унга янада яқинлашади, саломатликнинг қадрига етадиганбўлади. Хасталик ўлимни охират дунёсини инсоннинг кўз олдига келтириб  қўяди.

Аллох таоло Қурон каримнинг Зумар сурасида шундай баён килган. "Бас, качон инсонга бирор зиён етса, бизга дуо килур. Сунгра қачон биз ўз томонимиздан унга бирор неъмат ато этсак, у шубхасиз, бу (немат)менга ўзимнинг билимдонлигим сабабли берилди. "дер. Аслида у синовдир, лекин уларнинг аксарияти (бунингсиновэканини) билмаслар.

Аллоҳ таоло барчаларимизга хидоятда бардавом айласин ва беморларимизга шифо берсин.

Тураев Собир - Ургут туман "Шайх Қутбиддинхон" жоме масжиди имом-хатиби 


Киритилган вақти: 22/06/2020 11:04;   Кўрилганлиги: 1009
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/salomatlik-inson-boyligidir
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 17:26
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг