Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Салафийликнинг террорчилик ҳаракатларида иштироки ҳақида

 
 

Сохта салафийларнинг фикрича, ҳукуматга хизмат қилаётган давлат, ҳуқуқини муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва ҳарбийлар “динсизлар” тоифасидан ҳисобланади. Бу йулда давлат раҳбарлари, ҳокимят идоралари вакилларини обрўсизлантириш ҳамда расмий диний уламоларнинг мавқеларини заифлаштириш мақсадида уларнинг ҳаётига тажовуз қилишгача боришмоқда. Жумладан, 2009 йилда Ўзбекистонда бир қатор диний уламоларга нисбатан тажовузлар уюштирилгани бунинг ёрқин мисолидир.

Сохта салафий “Жиҳодчилар” нинг айнан шу йўналишдаги фаолияти айрим қўшни давлатларда кузатилганини ҳам қайд этиш лозим. Чунончи, 2007 йилнинг боҳорида Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида уларнинг тўрт нафар аъзоси инкассатор ва йирик тадбиркорларга ҳужум уюиштиришга тайёргарлик кўраётганида қўлга олинган. Аниқланишича, пуллар жиҳодчиларнинг террорчилик ҳаракатини амалга ошириш учун берилиши режалаштирилган. Айнан шу йилнинг августида ушбу ҳаракатнинг бошқа бир қатор аъзолари террорчиликда айибланиб қўлга олинган ва уларнинг Чимкент шаҳридаги Миллий хавфсизлик қўмитаси департаментини портлатмоқчи бўлгани аниқланган. Оқим аъзоларидан бинонинг план-схемаси, ходимлар ҳамда уларнинг яқин қариндошларининг уй манзиллари ва телефон рақамлари рўйхати билан бирга барча махсус хизмат вакилларини йўқ қилишга қаратилагн фатво ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, 2007 йилда қўшни Тожикистонда пайдо бўлган сохта салафийлар тамонидан ҳанафий мазҳаби вакиллари ҳидоятдан адашганлар, шиа мусулмонлари эса кофир деб эълон қилинган. Бу каби ҳолатлар мамлакат барқарорлигига жиддий хавф-хатар солиши мумкинлиги инобатга олиниб, 2009 йил январъ ойида Тожикистон Олий суди тамонидан конституциявий тузимни ҳимоя қилиш, давлат хавсизлигини мустаҳкамлашга ва конфессиялараро келишмовчиликларни олдини олиш мақсадида ушбу ҳаракат фаолияти тақиқланди. Бундан ташқари, 1998 йилда Кения ва Танзания давлатларидаги АҚШ, 2000 йил Жакарта Индонезиядаги черковда, 2004 йил июлида Тошкент шаҳридаги АҚШ ва Исроил элчихоналари бинолари ҳамда 2008 йил ноябрида Мумбай Ҳиндистондаги Яҳудийлар марказида, 2010 йил сентябирида Бишкек Қириғизистондаги Яҳудийлар синагогасида содир этилган портлатишлар сохта салафийларнинг ўзга дин вакилларига нисбатан шафқатсиз услублардаги ҳаракатларига мисол бўла олади.

Ҳаракатга муносабат. Мутаассибликка асосланган назарий қарашлардан террорчилик амалётига ўтиш, террорчиликнинг янги усулларига мурожаат қилиш ҳамда замонавий технология ва коммуникация воситалари имконятларидан фойдаланган ҳолда ўз ғойаларини

 З.Эшонқулов — ЎМИ Самарқанд вилоят вакили

(манбалар асосида)


Киритилган вақти: 10/07/2020 13:54;   Кўрилганлиги: 789
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/salafiylikning-terrorchilik-harakatlarida-ishtiroki-haqida
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 02:39
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг