Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Сабримиз чиройли бўлсин

 
 

 Ҳозирги куннинг энг асосий муаммоси бу “КОРОНАВИРУС” бўлиб қолди. Бир нарсани эсдан чиқармастлигимиз лозимки бизлардан олдин ҳам кўп маротаба инсонларга бунақа касалликлар бўлган, лекин бирор маротаба дунё миқёсида карантин бу қадар бўлмаган. Баъзи давлатларда ҳар хил бало офатлар келишлиги уларнинг қилган гуноҳ ва маъсиятрига қараб бўлганлиги бизларга сир эмас.

Бугунги кунда бизларнинг ҳам гуноҳларимиз шу қадар кўпайиб кетдики, бир киши зино, ўғирлик, фирибгарлик, қотиллик каби ишлар қиладиган бўлса эл орасида оддий ҳолатга ўхшаб кўриниб қолди. Дастлаб вирус Хитойда тарқалганлиги сабаб ҳамма Хитойга Аллоҳ бало офат юборди деб бонг урушди. Мусулмонларга вирус юқмаяпти экан деган гап сўзлартарқалганлиги сабаб, аксарият аҳолисимусулмон бўлган давлатлар анчагина хатиржам эди. Бу харимжамлик узоқга чўзилмади. Афсуски бу касаллик ирқ, миллат, дин, ва жинс танламас экан. Барча оммавий ахборот воситаларининг асосий хабарлари коронавирус билан боғлиқ бўлиб қолди. Бутун дунёни ташвишга солган бу бало оқибатида давлатлар иқтисодиёти мисли кўрилмаган даражада пасаиб озиқ-овқат муаммоси биринчи ўринга чиқиб қолди. Инсон қадами етган жой борки ҳозирда кимдир карантиндан ва бошқалар чекловлардан азият чекмоқда.

Биз мусулмонлар ҳам намозларни жамоат билан ўқишликни жуда ҳам соғинганмиз. Намозни жамоат билан ўқишлик 27 даража савоби кўп эканлигини биламиз, лекин ҳозирги кунда уйда намозларни ўқисак Худо ҳолласа бу вирусдан ҳалос бўлсак янада намозда жамоатларимиз бунданда кўп бўлишига умид қиламиз. Рамазон ойига ҳам саноқли кунлар қолди.Бу йил Муборак Рамазон ойида туманимиздаги 31 та масжиднинг 18 тасида хатмоналар қилишлик режалаштирилган. Бу хатмоналарга жамоат қанча катта бўлса савоби ҳам шунча кўп бўлади.

Албатта сабр билан бу азиятлардан халос бўламиз. Ислом тарихидан бизларга маъмулки Пайғамбаримиз (с.а.в)га келган барча мусибатларга сабр билан енгиб ўтганлар. Сабр қилишликда жазавага тушиш ёки бўлмаса ҳар хил миш-мишлар тарқатиш ва шунга ўхшаш ишларни қилишлик билан эмас чиройли сабр қилиш билан енгишимиз лозим бўлади. Аллоҳ Таоло Расулуллоҳ (с.а.в)га  “Бас чиройли сабр қил” (Маориж сураси 5-оят) деб марҳамат қилган. Одам фарзанди дунёга келибдики Аллоҳнинг синовида бўлади. Ўша синовларни кимлардир сабр билан енгади, кимлардир сабрсизлик билан енгилади. Дардини берган давосини ҳам беради. Бунақа касалликларга шифо топулганга қадар чиройли сабрли бўлишлик керак. Айтилганқоидаларни сабр тоқат билан қилишлик лозимдир. Тезда бизларнинг бошимиздан Аллоҳ Таоло бу балони аритишини умид қиламизки. Аллоҳнинг раҳматидан фақат шайтонлар ноумид, биз бандалар умидни сўндирмастлигимиз ва коронавирусдан халос бўлишимиз учун барчамиз бор имкониятимиз билан курашишимиз керак. 

    Қодиров Усмон Каттақўрғон туман "Валижон" жоме масжиди имом хатиби


Киритилган вақти: 31/03/2020 17:03;   Кўрилганлиги: 1399
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/sabrimiz-chiroyli-bolsin
Чоп этилган вақт: 25/04/2024 12:53
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг