Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Расулоллохга Мухаббат Имондандир

 
 

Аллоҳ таоло Тавба сурасининг 128-оятида “Батахқиқ” сизларга ўзинингдан бўлган сизнинг машаққат чекишинингиз унинг учун оғир бўлган сизнинг (соадатга етишингизга) ташна бўлган Пайғамбар келди” деб Пайғамбаримизни бир неча сифатлар билан васф қилинган.

Дархақиқат мана шундай улуғ зотнинг одамлар ичидан чиқишлари бутун инсоният учун катта бахт ва фахрдир. Аллох таъоло ўз пайғамбарини фаришталар ёки бошқа махлуқотлардан қилмади балки инсон зотидан қилди. Шунинг учун хам барча инсонлар бундан хурсанд бўлиш ва ушбу пайғамбарга эргашмоғи керак.

Кейинги сифатлари инсонларнинг машаққат чекишини хохламайдиган доимо инсонларга енгилликни раво қиладиган пайғамбар эканликлари. Ислом дини енгиллик динидир. У фақат охиратдаги саодатнигина ваъда қиладиган дин эмас балки инсонларни шу дунёда хам бахтли хаёт кечиришларини ўргатадиган диндир.

Кейинги сифатлари бутун инсониятнинг саодатли бўлишига ташна бўлган буюк қалб сохиби бўлишлари. Расулоллоҳ с.а.в бор имкониятларини инсонлар саодати учун сарфлаган дунё тарихида тамоили зод эдилар.

Расулоллоҳ с.а.в мўминлар учун ниҳоятда марҳаматли меҳрибон эдилар. Дунё тарихида у зотдек кишиларга меҳрибон ва карамли бирорта инсон бўлмаган. Манашу сифатларнинг ўзи ҳам пайғамбар алайҳисаломга муҳаббатингизни жалб қилади.

Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий Соллолҳу алайҳи васаллам. “Ҳар бир Набийнинг шаксиз қабул бўладиган дуоси бўлади. Барча Набийлар ўз дуоларини (бу дунёда) қилиб бўлдилар. Мен ўз дуойимни қиёмат куни умматимга шафоат бўлиши учун беркитиб қўйганман. У менинг умматимдан Аллоҳга хеч нарсани ширк келтирмайдиганларга албатта елтувчидир” дедилар

Расулоллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ўз дуоларини биз умматлар учун қўйганлар. Шафоатлари ана шундай буюк эди.

Расулоллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам умматларини узларидан ҳам оила-аъзоларидан ҳам кўпроқ ўйлар эдилар, устун қўяр эдилар.

Умматликни даъво қилган ҳар бир шахс Расулоллоҳга ҳам шунга яраша муҳаббат қилмоғи лозим.

Аллоҳ таъоло Расулоллоҳга бўлган муҳаббатларимизни зиёда қилсин.

  

  Назаров Анвар Каттақўрғон шаҳар“Мухаммат Наққибек”жоме масжиди имом-хатиби


Киритилган вақти: 24/11/2020 14:39;   Кўрилганлиги: 806
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/rasulolloxga-muxabbat-imondandir
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 16:31
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг