Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

“Мусулмон биродарлар” ташкилотининг террорчилик ҳаракатларида иштироки.

 
 

 “Мусулмон биродарлар” ташкилотининг шакилланишига назар ташласак, унинг турли даврларда вазиятга қараб ўзгариб борганига гувоҳ бўламиз. Агар ташкилот тарихининг дастлабки босқичларида, кишиларни ўзига жалб қилиш мақсадида, хайр-эҳсон маърифатчилик ишларига кўпроқ этиборни қаратган бўлса, кейинчалик бу жараён сиёсий тус ола бошлади.

Айниқса, уларнинг фаолияти 1940 йилларда янада жадаллашди. Шу даврдан бошлаб «мусулмон биродарлар» ташкилоти сиёсий ҳаётда террор усулини кенг қўллайдиган тузилмага айланди. Хусусан, “Мусулмон биродарлар” 1940 йилларга келиб, “Махфий апарат” (ал- Жиҳааз ас- сирр) ва “Ҳарбий қанот” (Танзим) тузишга эришдилар. 1954 йил февралда мамлакат Бош вазири Аҳмад Моҳир,1946 йилнинг январь ойида молия вазири Амин Усмон ва яна бир қатор ҳукумат аъзоларининг ўлдирилиши бу йўлдаги ҳаракатларнинг ўзига ҳос қўльминацияси бўлди. Лекин бундай уринишлар кутилган натижани бермади. Ҳукумат томонидан кўрилган чоралар “Мусулмон биродарлар”ни ўз фаолият услубларини ўзгартиришга мажбур қилди.

Зайниддин Эшонқулов - ЎМИ Самарқанд вилоят вакили (манбалар асосида)

 


Киритилган вақти: 03/01/2020 10:49;   Кўрилганлиги: 1157
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/musulmon-brodarlar-tashkilotining-terrorchilik-harakatlarida-ishtiroki
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 19:41
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг