Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

“МУСУЛМОН БИРОДАРЛАР” экстремистик ташкилоти фаолият услублари.

 
 

“Мусулмон биродарлар” ўз тарихида бир неча босқичларини босиб ўтган. Дастлаб “Мусулмон биродарлар” ташкилоти ўша вақтда мавжуд бўлган кўп сонли майда “исломий” гуруҳлардан  бири ҳисобланар эди.

Шунинг учун Ҳасан ал-Банно ўз тарғиботларини одамларга кенгроқ ёйиш мақсадида, Мисрнинг бир қанча шаҳарларига сафар уюиштирган. Кейинчалик эса турли шаҳар ва минтақаларга ўзининг вакилларини  юборган. Бундай сафарлар натижасида, қисқа вақт ичида, яьни 1930-йиллар охирига бориб, мамлакатнинг деярли барча минтақасида ташкилотнинг бўлимлари фаолият юрита бошлаган.

Молиявий манбалари. “Мусулмон биродарлар” ташкилоти ташкил этилганидан, то ҳозирги кунга қадар турли молиявий манбалар ҳисобига фаолият юритади. Жумладан, ташкилотнинг аъзолик бадаллари, унинг очиқ фаолият юритувчи бўлимларидан тушадиган даромади ва турли мамлакатлардаги баъзи жамғармалар томонидан мақсадли равишда ажратиладиган маблағларни айтиш мумкин.

Ҳаракатга аъзолик. “Мусулмон биродарлар”га аъзо  бўлиб кирадиган янги шахс Аллоҳнинг номи билан ҳаракат сафига  бошқаларни даъват қилиш, ташкилот талабларини сўзсиз бажариш, унинг  раҳбарларига иккиланмай ишониш, ҳаракатнинг энг катта амирига бўйсуниш ҳақида қасам ичади.

Зайниддин Эшонқулов - ЎМИ Самарқанд вилояти вакили (манбалар асосида)


Киритилган вақти: 26/12/2019 10:35;   Кўрилганлиги: 334
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/articles/actual/musulmon-birodarlar-ekstremistik-tashkiloti-faoliyat-uslublari
Чоп этилган вақт: 12/08/2020 03:12
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг